1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

асаба - сўзи луғатда «яқин турган», «ёпишган» деган маънони англатади. Киши бошини маҳкам боғлаб олишига ишлатган боғичга ҳам шу сўз ишлатилади. Шу маънода кишининг яқин эркак қариндошлари ҳам «асаба» дейилади. Чунки, унга нисбатан бирор хавф-хатар туғилганда ўша қариндошлар келиб унинг атрофини ўраб олиб ҳимоя қиладилар. Ундан душманни дафъ қиладилар. Ўзларининг ҳаётларини хавф остига қўядилар. Шунингдек, молиявий тўловларга ожиз бўлиб қолса ҳам, ўшалар тўлайдилар. Шунинг учун ҳам, улар меросга ҳақли бўлганлар.