1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абди Дарун -

АБДИ ДАРУН, Хожа Абди дарун, Абд ал-Муъизиддин ибн Муҳаммад Яъқуб ибн Муҳаммад Абди ибн Усмон ибн Аффон (9-а.) - Муҳаммад (сав)нинг (қизлари Руқия томондан) авлоди. Абди беруннинг ўғли. Лақаби Хожаи Ганжравон. Қабри Самарқанд ш. ичида бўлгани учун шундай аталган. А.д. Самарқанд қозиси бўлган, ниҳоятда адолатли, тўғрилиги билан шуҳрат қозонган. Унинг қабри муқаддас зиёратгоҳлардан саналади.