1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

беҳуда қасам - «Беҳуда қасам» деб ўйламай-нетмай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга ҳам айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади. Сўз орасида ҳам, валлоҳи, биллааҳи, таллоҳи, деб юборишаверади. Бунда қасам ичиш нияти умуман бўлмаса ҳам, тил ўрганиб қолган бўлади. Туркий халқларда ҳар нарсага, «худо урсин» деявериш ҳам шунга ўхшайди.