1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ҳанафий мазҳабидаги биринчи даражадаги китоблар - Бу даражадаги китобларни «Усул» деб аталади. Мазкур даражадаги китобларни «Зоҳирур ривоя» деб ҳам аталади. Улар имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг қавлларини ўз ичига олган бўлиб, имом Муҳаммад томонидан таълийф қилинган. Улар қуйидаги китоблар: 1. «Китобул асл». Бу китобнинг иккинчи номи «Мабсут». 2. «Китобуз-зиёдот». 3. «Китобул Жомеъус-Сағир». 4. «Китобул Жомеъул Кабир». 5. «Китобус-Сиярис-Сағир». 6. «Китобус-Сиярил Кабир».