1447 йил 21 зулҳижжа | 2026 йил 07 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Абу Жаъд аз-Зомрий -

Бу саҳоба Абу Жаъд аз-Зомрий куняси билан машҳур бўлганлар. У кишининг асл исмлари Амр ибн Бакр эди. Бу зот Маккани фатҳ этиш ва Табук ғазотларида иштирок этдилар.

Жамал воқеасида эса Оиша розияллоҳу анҳо онамиз билан қатнашиб, мана шу урушда вафот этдилар.

Ҳадисларни Салмон Форсийдан ривоят қилдилар. Бу кишидан Убайда ибн Суфён ал-Ҳазрамий ва бошқалар ривоят қилганлар.