1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тарих

Абу Закариё Абдураҳим

12:00 / 20.04.2019 3096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, ҳофиз Абу Закариё Абдураҳим ибн Аҳмад ибн Наср ибн Исҳоқ ибн Амр Тамимий Бухорий.

Илм йўлида юрт кезганлар.

Ҳижоз, Шом, Яман, Миср, Ироқ, Рум, Хуросон, Бухоро, Қайравон (Шимолий Африка) ўлкаларида ҳадис эшитганлар. Котиб Абу Наср Аҳмад ибн Али, Муҳаммад ибн Аҳмад Ғунжор, Абу Абдуллоҳ Ҳусайн ибн Ҳусайн Ҳалимий, Ҳамза ибн Абдулазиз Муҳаллабий, Абу Умар ибн Маҳдий Форсий, Ҳилол ибн Муҳаммад Ҳаффор, Маҳомилийнинг шогирди Абу Муҳаммад ибн Баййиъ, Таммом ибн Муҳаммад Розий, ҳофиз Абдулғани ибн Саъид ва бошқа кўплардан ҳадис ривоят қилганлар.

Бу кишидан Абу Наср Абдулваҳҳоб ибн Жаббон Муррий (устозлари), Али ибн Муҳаммад Ҳинноий, фақиҳ Наср ибн Иброҳим Мақдисий, Мушарраф ибн Али, Али ибн Ҳусайн Фарро, Жамил ибн Юсуф, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад Розий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.

Таваллудлари – 382 йил.

Энг катта устозлари – Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Яздоз (Ибн Абу Ҳотимнинг шогирдлари).

Розий шайхларини зикр қилиб шундай деганлар: «Абу Закариё илм талабида Мағриб ва Андалусга бордилар. У ерда кўплаб шайхдан ҳадис ёздилар. У киши ҳадис ёд олувчи, уларнинг санадларини мукаммал билувчилардан эдилар. 461 йилда вафот этдилар».

Ибн Тоҳир айтадилар: «Бизга Саъд Занжоний шайх Абдулғанийнинг “Муштабиҳун нисба” китобларини муаллифнинг набиралари Али ибн Бақо ва Ибн Абдураҳим Бухорийдан бошқа киши ривоят қилмаганлигини айтдилар».

Занжонийнинг юқоридаги сўзлари ўйлаб кўришни тақозо этади. Чунки Рашо ибн Назиф ҳам ўша китобни ривоят қилганлар. У киши ва Абдураҳим ибн Аҳмад сиқалардан. Валлоҳу аълам.

Мусаллам ибн Муҳаммад бизга Қосим ибн Алидан хабар бердилар. У кишига оталари, у кишига Абул Ҳасан Али ибн Мусаллам, у кишига Абдулазиз Каттоний, у кишига Абу Наср Абдулваҳҳоб ибн Абдуллоҳ Муррий, у кишига Абдураҳим ибн Аҳмад Бухорий ҳузурларига келган вақтларида, у кишига Бухорода котиб Аҳмад ибн Наср, у кишига Абу Наср Аҳмад ибн Саҳл хабар берганлар. У кишига Қайс ибн Унайф, у кишига Муҳаммад ибн Солиҳ, у кишига Муҳаммад ибн Сулаймон Маккий, у кишига Абдуллоҳ ибн Маймун Қаддоҳ ровий Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у киши оталаридан, у киши боболаридан, у киши Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳа-дисни айтиб берганлар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кийимларингизни ювинглар, сочларингизни тузатинглар, мисвок ишлатинглар, зийнатланинглар. Чунки Бани Исроил шуларга риоя қилмаганлиги учун аёллари зино қилишди”, – дедилар».

Бизга Ҳасан ибн Али, у кишига Жаъфар ибн Али, у кишига Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон Дийбожий хабар бердилар. У кишига Аҳмад ибн Яҳё ибн Жоруд, у кишига ҳофиз Абдураҳим ибн Аҳмад айтиб ёздирганлар. У кишига Муҳаммад ибн Иброҳим Басрий Байтул Мақдис (Қуддус)да хабар берганлар. У кишига Аҳмад ибн Салом Тарсусий, у кишига Абул Қосим Абдурраҳмон ибн Муҳаммад Тарсусий, у кишига Убайднинг ўғиллари Яъло ва Муҳаммад, уларга Аъмаш ровий Хайсамадан, у киши Сувайд ибн Ғафаладан айтиб берганлар: «Али розияллоҳу анҳунинг: “Агар сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса тўғрисида хабар айтсам, Аллоҳга қасамки, у зотнинг номларидан ёлғон айтишдан кўра осмондан қулаб тушмоғим, қушлар мени тилка-пора қилмоғи мен учун яхшироқдир. Агар ўзаро гап-сўзларимизга келсак, уруш – бу ҳийладир”, – деганларини эшитдим». Имом Муслим ривояти.

Бухоро муҳаддиси Умар ибн Мансур Баззоз у киши билан бир даврда вафот қилганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Муаллиф
Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръони Каримнинг дастлабки оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оғир ҳолатга тушдилар. Ўзларини давоми...

3697 13:06 / 04.12.2019
.Қадар, сўзи .ўлчов, маъносини англатади. Ислом ақийдасида эса Аллоҳ таоло азалда Ўз илми ва иродаси ила ҳар бир нарсани ўлчовли қилиб қўйганига эътиқод қилишни давоми...

2663 11:04 / 15.01.2024
1. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари ndash ҳижратдан аввалги 53 йил, Фил йили, 8, 9, 10 ёки 12 рабиъул аввал, милодий 571 йил апрель. 2. Пайғамбар давоми...

3756 14:00 / 15.08.2022
Қуръони каримда бу пайғамбар алайҳиссаломнинг исмлари Анъом сурасида бир марта, Сод сурасида бир марта зикр қилинган.....ва Исмоил, АлЯсаъ, Юнус ва Лутни ҳам. давоми...

6116 15:30 / 18.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021