1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Сафвон ибн Сулаймнинг парҳезкорлиги

07:10 / 26.04.2019 4257 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сулаймон ибн Абдулмалик Мадинага келди. Умар ибн Абдулазиз у ерда хизматда эди. Сулаймон ибн Абдулмалик одамларга пешин намозини ўқиб бериб, сўнг меҳробга суянди. У одамларга юзланиб, Зуҳрийни кўрди, лекин уни танимас эди. Умар ибн Абдулазизга: «Умар, анави одам ким? Бундай истараси иссиқ, юзи нурли одамни энди кўришим», деди. Умар: «Эй мўминларнинг амири, бу Сафвон ибн Сулайм Зуҳрий», деди.

Сулаймон ибн Абдулмалик хизматкорига ҳамёнга беш юз динорни солиб келишни буюрди. У ҳамён билан қайтиб келгач, «Анави намоз ўқиётган одамни кўряпсанми? Буни ўша одамга олиб бориб бер», деди. Хизматкор Сафвон ибн Сулаймнинг ёнига бориб ўтирди. Сафвон салом бериб, намозини тугатгач, хизматкорни кўриб, «Менда ишинг борми?» деб сўради. Хизматкор: «Халифа мана бу ҳамённи сизга бериб юбордилар. Эҳтиёжингизга, оилангизга ишлатар экансиз», деди. Сафвон унга: «Халифа менга жўнатмаган, адашяпсан», деди. Хизматкор: «Сиз Сафвон ибн Сулайммисиз?» деди. У: «Ҳа, мен Сафвонман, лекин халифа сени менга жўнатмагандир, бориб, яхшилаб аниқлаб кел», деб уни қайтарди. Хизматкор ҳамённи узатиб, «Хўп, сиз буни ушлаб туринг, мен бориб, аниқлаб келаман», деган эди, Сафвон: «Уни ушласам, олган бўламан. Сен бориб, аниғини билиб кел, мен шу ерда ўтираман», деди. Хизматкор кетиши билан Сафвон оёқ кийимини кийиб, чиқиб кетди. Шундан кейин халифа шаҳардан кетгунига қадар унга кўринмади.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб аёллари .намила, хасталигига ушбу калималар ила дам солар эдилар.Аларусу таҳтафилу, тахтазибу ва тактаҳилу. Ва кулла шайъин тафтаъилу. Ғойра алла таъсияр давоми...

14837 15:45 / 24.10.2019
Хотинқизлар, хуш бўйлар меҳри,Бу дунёда дилга бўлди жо.Кўнглим хуши, кўзим қорасиДил юпанчи намозда аммо.Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳикматли давоми...

2133 17:30 / 31.10.2020
Вуҳайб ибн Варад, Суфён Саврий ва Юсуф ибн Асбот роҳимаҳумуллоҳ бир куни жамланиб қолишди. Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ деди Олдин ўлимни ёмон кўрар эдим. Бугун эса давоми...

2493 10:06 / 18.11.2021
Покистонлик бир фазилатли олим Пайғамбаримиз соллаллаҳу алайҳи васалламни зиёрат қилиш учун Мадинаи Мунавварага келибди. Бир кун ташқарига чиқиб, нон ушоқлари давоми...

3966 16:30 / 26.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021