1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Шайх ҳазратнинг сурдотаржимони Рустам Бердиев билан суҳбат

19:00 / 19.05.2020 2201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу йигитни ҳар саҳарлик ва ифторликда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан биргаликда кўряпмиз ва самимий имо-ишораларини кузатяпмиз. Айниқса, болалар унинг ҳаракатларидан жуда завқланяптилар. Қисқа муддат ичида ҳар бир хонадон аъзосидек бўлиб қолган сурдотаржимон Рустам Бердиев билан Kun.uz сайти суҳбат уюштирди.

– Рустамжон, хуш келибсиз. Аввало ўзингизни таништирсангиз ва сурдотаржимонлик соҳасида ишлашингизга нима туртки бўлганини сўзлаб берсангиз.

– Ассалому алайкум. Таклиф қилганларингиз учун раҳмат. Мен аслида соҳам бўйича футбол мураббийиман, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тугатганман. 28 ёшдаман, оилам, бир ўғлим ва бир қизим бор.

Сурдотаржимонликни бошлашим ҳаётимдаги катта бурилишлардан бири бўлди, дея оламан. Маълумки, юртимизда минглаб кар-соқов инсонлар бор. Улар Ислом маърифатидан бебаҳра қолмаслиги кераклиги аллақачон англаб етилган ва бу бўйича қатор дастурлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, пойтахтнинг йирик масжидларида имомлар ёнида сурдотаржимонлар ишлашмоқда ва жума маъвизаларини тўғридан-тўғри таржима қилиш йўлга қўйилган. Мана шу жараёнларга оз бўлса-да ҳиссамни қўшай деб шу соҳада ишлаяпман.

– Шайх ҳазратнинг маърузаларини таржима қилиш лойиҳаси қандай туғилган?

– Ҳазратнинг маънавий мероси шу қадар улканки, ҳали кўпчилик авлодлар ўрганиб, баҳра олишлари учун етарли. Диний қўмита ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ташаббуси билан Рамазон кунларида шайхимизнинг маърузаларидан иборат мана шундай лойиҳа халқимизга тақдим этилаётгани, шунда сурдотаржимон сифатида иштирок этишга таклиф этишганида жуда хурсандчилик билан розилик бердим.

Агар камтарона меҳнатим оз бўлса-да маъқул бўлган бўлса, шу савобли ишларга бош қўшиб қолган бўлсам бахтлиман, албатта.

– Бу лойиҳа қанча вақт олдин тайёрлаб қўйилган, фақат бу йилги рамазонга мўлжалланган 30 кунлик дастурларми ёки келгусида ҳам давом эттирилиши режалаштирилганми?

– Юқорида айтганимдай, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг турли йилларда турли йилларда қилган маърузалари мавжуд. Мен фақат бу йил тақдим этилган маърузалардан бохабарман, улар рамазондан олдин тўлиқ тайёрлаб қўйилганди.

Борди-ю келгусида ҳам шундай режалар бўлса ҳамда менинг хизматимга эҳтиёж сезсалар, бажонидил рози бўламан.

– Мухлисларингиздан бири шундай мактуб йўллабди: «Бир ой Рамазонда шу йигит бизга қадрдон бўлиб қолди. Ин шаа Аллоҳ, Тошкентга борсам, шу йигитни топиб, бир имо-ишоралашаман. Кўп нарсани билиб олдим. Юзингни сийпаласанг мусулмон дегани, бармоғингни лабингга боссанг Рамазон дегани экан. Ҳазрат арабча дуо қилаётганда «жим туриб», дуо қилишлари бирам ярашади. Биз Қуръон ўқилаётганида ҳам жим туришни билмаслигимиздан уялиб кетаман...».

Юз сийпаланса, мусулмон дегани; бармоқ лабга босилса, Рамазон дегани, тўғрими?

– Эътибор берганлари, қизиқиб кузатиб, анча-мунча сўзларни тушуниб олганлари учун катта раҳмат. Бизни йўқлаб келганларни Аллоҳ йўқласин. Имо-ишораларни асосан тўғри англабдилар, ўрганмоқчи бўлган инсон ана шундай эътибор қилса, қунт билан кузатса, албатта ўзлаштириб олади. Ўзбекистон имо-ишора тили МДҲ давлатлариники билан бир хил.

Фурсатдан фойдаланиб, фикримни, таклифимни айтиб ўтмоқчи эдим. Юртимизда тақдим этилаётган асосий теледастурлар, машҳур сериаллар сурдотаржима билан берилиши керак. Ахир кар-соқов юртдошларимизни ўз ҳолига ташлаб қўйишимиз дуруст бўлмайди. Ривожланган давлатларни кузатсак, бирор янгилик дастури сурдотаржимасиз эфирга берилмайди.

– Билишимизча, кар-соқовлар бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи ҳам бўлган экансиз. Шу фаолиятингиз ҳақида ҳам сўзлаб берсангиз.

– Тўғри, бу борада ютуқларимиз ҳам бор. 2017 йилда Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган U-18 ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллаганмиз.

Айни пайтда 101-махсус мактаб интернатда ва Мирзо Улуғбек тумани БЎСМда мураббийлик фаолиятимни давом эттирмоқдаман.

– Самимий суҳбатингиз учун раҳмат.

Манба: kun.uz

Аброр Зоҳидов суҳбатлашди.

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Форс подшоҳларидан бирига ошпаз таом олиб келиб, уни дастурхонга қўяётган эди, овқатнинг озгинаси подшоҳ тарафига тўкилиб кетди. Подшоҳнинг жаҳли чиққанини давоми...

2506 08:16 / 25.08.2020
1. Атрофида тик туришларини ёқтирмаган халифаУмар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ халифалик мансабига ўтиргач, у кишининг атрофида сарой аъёнлари таъзим ила қўл давоми...

5304 19:45 / 20.03.2019
Қуръони Карим тўлиқ ҳолда, ҳар бир ҳарфигача барча оламларнинг Роббиси Холиқи, Розиқи, Тарбиячиси ва Тадбирини қилувчиси Аллоҳ томонидан туширилгандир. Унинг давоми...

28532 09:30 / 25.03.2020
.Муҳаббат, сўзи аслида мойиллик, севиш, суйиш, яхши кўриш, кўнгил қўйиш, ишқ, хоҳлаш, талпиниш, интилиш маъноларини англатади. Муҳаббат қалбдаги туйғу бўлиб, инсон давоми...

5090 11:05 / 03.11.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021