1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Келинг, зикр ва дуо қиламиз! 10-дуо Таҳажжудга турганда ўқиладиган дуо

19:00 / 06.06.2020 2055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ يَتَهَجَّدُ قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ الْحَقُّ، وَوَعْدُكَ الْحَقُّ، وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ، وَقَوْلُكَ حَقٌّ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ، وَمُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم حَقٌّ، وَالسَّاعَةُ حَقٌّ، اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ، فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турсалар, қуйидагиларни айтар эдилар: 

«Аллоҳумма, лакалҳамду! Анта қоййимус-самаваати вал арзи ва ман фииҳинна. Ва лакалҳамду, лака мулкус-самаваати вал арзи ва ман фииҳинна. Ва лакалҳамду, анта нуурус-самавати вал арзи ва ман фииҳинна. Ва лакалҳамду, анталҳаққу, ва ваъдукалҳаққу, валиқооука ҳаққун ва қовлука ҳаққун, вал жаннату ҳаққун, ва набиййууна ҳаққун ва Муҳаммадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаққун вассааъату ҳаққун. Аллоҳумма, лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хоосомту ва илайка ҳаакамту, фағфир лии маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту, анталмуқоддиму ва анталмуаххиру. Лаа илааҳа иллаа анта ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ».  

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаганлар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардаги кимсаларни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг мулки Сеникидир. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақдирсан. Ваъданг ҳақдир. Мулоқотинг ҳақдир. Сўзинг ҳақдир. Жаннат ҳақдир. Дўзах ҳақдир. Набийлар ҳақдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдир. Соат (қиёмат) ҳақдир. Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга қайтдим, Сен ила хусумат қилдим. (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим.) Сенинг ҳукмингга юрдим. Бас, менинг аввалу охир, сиру ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Олдинга сурувчи ҳам Ўзингсан, охирга сурувчи ҳам Ўзингсан, Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи».

Таҳажжудга турганда Оли Имрон сурасининг охирги ўн оятини ўқийди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турганларида Оли Имрон сурасининг «Иннаа фии холқис-самаваати вал арзи вахтилаафил-лайли ван-наҳаари ла‑аятин лии уулил-албааб» деб бошланувчи сўнгги ўн оятини ўқиганлари маълум. Биз ҳам кечаси таҳажжуд намозига турганимизда ушбу ояти карималарни ўқисак, у зотга эргашган бўламиз.

«Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китобидан


Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахийликлари Рамазонда ndash давоми...

2200 19:00 / 25.04.2020
Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон айтади .Халифа Мутаваккил вафот этгач, тушимда кўрдим. .Аллоҳ сенга қандай муомала қилди, деб сўрасам, .Мени мағфират қилди,, деди. .Қандай давоми...

2366 10:15 / 24.01.2020
Зикр ва зокирлар деганда кўпчиликнинг онгига маълум бир шахслар, бошқача кийиниб олган ва ўзларига хос устозлардан ўрганган зикрларни қилаётганлар хаёлга давоми...

16629 12:10 / 07.05.2019
Абу Бакр ибн Айёш айтади .Мужаммиъ Таймийнинг олдида Аллоҳ учун яхши кўриш ва Аллоҳ учун ёмон кўриш ҳақида гапиришди. У .Менинг наздимда ҳеч нарса бунга тенг давоми...

2693 08:00 / 14.11.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021