1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

97-боб. Қулига ёрдам бериш

11:02 / 21.09.2020 2461 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саллом ибн Амр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир саҳобаларидан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қулларингиз биродарларингиздир. Уларга яхшилик қилинглар. Сизларга оғир келган ишларда улардан ёрдам сўранглар. Уларга оғир келган ишларда сизлар уларга ёрдам беринглар», дедилар».

Шарҳ: Дунё тарихида Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ва таълимот қулни хожасига биродар деб атамаган. Фақат Исломдагина қул билан унинг хожаси биродар ва бир-бирига ёрдамчи деб аталган.

Фақат бизнинг динимиздагина қулига яхшилик қилишга амр этилган.

Фақат бизнинг шариатимиздагина қул билан хожанинг орасида ўзаро ёрдам йўлга қўйилган.

Бир кишининг қул бўлиши – Аллоҳнинг иродаси. Буни қулдорлар, хожалар тўғри тушунишлари, аксинча ҳам бўлиб қолиши мумкинлигини англашлари, қулларига ёрдам беришлари, уларнинг кўнглини кўтаришлари, яхшилик қилишлари керак экан.

Мусулмонлар бу ҳақиқатни ушбу ҳадисдагига ўхшаш таълимотлардан дунёда биринчи бўлиб тушуниб етганлар ва уни ҳаётга тўла татбиқ этганлар.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Ишчининг (ходимнинг) ишида ёрдам беринглар. Албатта, Аллоҳнинг ишчиси ноумид бўлмас», дедилар».

Шарҳ: Албатта, раҳбар одам ўз ишчисига нисбатан меҳрибон бўлиши керак. Унга ёрдам бериш маъноси кенгдир. Бунга ишчининг ҳуқуқларига риоя қилиш ила эришилади.

Ишчи Аллоҳ таолонинг амрига биноан ҳалол меҳнат қилаётган бўлса, у Аллоҳнинг ишчиси ҳисобланади. Уни ноумид қилмаслик лозим.

Бу каби инсонпарвар таълимотларни биринчи бўлиб Ислом тақдим этган ва мусулмонлар уларга амал қилишган.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умардан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга Жаброил қўшни хусусида тавсия бераверганидан уни меросхўр қилиб қўярмикан, деб ўйлаб давоми...

2811 15:45 / 28.08.2019
Язид ибн Абдуллоҳ ибн Қусайтдан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Умар ўзининг бир ғуломини тилла ёки кумуш билан бир жойга юборди. Ғулом эса уни алмаштирди. давоми...

2935 11:00 / 03.07.2020
27. Саъд ибн Убода Зароқий отасидан ривоят қилади.Мадина масжидида Амр ибн Усмон билан ўтирган эдим. Олдимиздан Абдуллоҳ ибн Салом акасининг ўғлига суяниб ўтиб давоми...

3831 17:10 / 16.01.2019
Нега олимларни ёмон кўрасизларНега илм аҳли бўлган кишиларни турли сўзлар билан ҳақорат қиласизларНега ёқтирмаган одамингизга нисбатан турли камситувчи давоми...

3366 17:00 / 24.02.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021