1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Аҳмад

15:00 / 06.12.2020 2185 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, имом, ҳофиз, ўрнак бўлувчи, мусанниф, сиқа Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Самкувайҳ Асбаҳоний.

Ҳиротда истиқомат қилганлар. Ҳадис илмининг чавандозларидан бўлиб, кўп ҳадис ривоят қилганлар.

Бағдодда Абу Муҳаммад Халлол ва у кишининг табақасидагилардан, Найсобурда Абу Ҳафс ибн Масрурдан, Асбаҳонда Баҳрувайҳнинг набиралари Иброҳим ва бошқалардан, Самарқандда шу ернинг мусниди Умар ибн Шоҳиндан, Шерозда ҳофиз Абу Бакр ибн Абу Алидан ҳадис эшитганлар.

409 йилда таваллуд топганлар. Кексалик чоғларида ҳам ҳадис ўрганганлар. Ниҳоятда ибодатли, солиҳ, бошқаларга яхшилик истовчи инсон бўлганлар. Одамлар у кишидан табаррукона дуо олганлар.

Бу кишидан Исмоил ибн Муҳаммад Таймий, Абу Абдуллоҳ Даққоқ ва бошқалар ҳадис ривоят қилганлар.

Даққоқ «Рисола» китобларида айтиб ўтганлар: «Ибн Самкувайҳ ҳадис китобларини мукаммал билардилар. Ваҳим (гумон)лари фаҳмларидан кўпроқ эди. Найсобурга Абдулазиз Нахшабийга ҳамроҳ бўлиб борганлар. Ҳиротда бир неча йил варроқлик қилиб яшаганлар. Мен ҳам у киши билан ўша ерда учрашганман. Ўртамизда сал кек ва ҳасад пайдо бўлган эди». (Шу кек ва ҳасад туфайли бўлса керак, Даққоқ бу киши ҳақларида: «Ваҳимлари фаҳмларидан кўпроқ эди», – деганлар. Бу гапга кўп ҳам эътибор берилмайди. Чунки бир даврда яшаганлар ўртасида шунга ўхшаш ҳолатлар онда-сонда бўлса ҳам, кузатиб турилгани тарихдан маълум).

Бу икки хислат нақадар ёмон. Аллоҳ таоло бизга булардан паноҳ берсин.

482 йили зулҳижжа ойида Найсобурда вафот этганлар.

 

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
19242017 Абдуҳаким қори 1924 йилда Наманган шаҳри Дегрезлик даҳаси ҳозирги Баҳор кинотеатри орқасидаги маҳаллада дунёга келди. Падари бузруквори Абдуғани, бобоси эса давоми...

2159 09:06 / 06.05.2025
Эй Ҳорун Эй Ҳорун Эй синовга учраган Сенга қачон ақл киради Ким ақлсиз Менми ёки сен Мен ақллиман, эй Ҳорун Қандай қилиб сен ақлли бўлишинг мумкин Бир кун келиб давоми...

3169 11:30 / 29.05.2021
.Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, давоми...

5495 17:00 / 01.02.2021
Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди .Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар .Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки давоми...

2561 09:00 / 28.12.2021