1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Сабъул масоний» тафсири 18-боб

17:00 / 06.12.2020 2275 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Саид ибн Жубайр Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилдилар: «У зот Аллоҳ таолонинг:

وَلَقَدْ آتَيْنَاكَ سَبْعًا مِّنَ الْمَثَانِي وَالْقُرْآنَ الْعَظِيمَ۝

«Дарҳақиқат, Биз сизга етти такрорланувчини ва улуғ Қуръонни ато этдик». (Ҳижр сураси, 87-оят), деган сўзидаги етти такрорланувчи ҳақида: «Улар: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анъом ва Аъроф», дедилар, аммо мен еттинчисини унутдим. Албатта, булар масоний, яъни мақталган деб номланди. Чунки Аллоҳ таоло уларни мақтади, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари учун уларни сақлаб қўйди». Тобеъинлар ҳам худди шундай дейишган

Ибн Аббос розияллоҳу таоло анҳумонинг ривоятидан бошқа ривоятда айтиладики: «Сабъул масоний (етти такрорлашувчи) Фотиҳа сурасидир». Ибн Масъуд сабъул масонийни Фотиҳатул китоб, деганлар. Абул Алия ҳам Аллоҳ таолонинг: «Сабъан минал масаний» сўзи ҳақида: «У Фотиҳатул китоб», деб айтганлар. У кишига: «Улар етти узун суралар эмасми?» дейишганда: «Бу оят нозил бўлганда, узун суралардан бирортаси ҳали тушмаган эди», дедилар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу таоло анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У Фотиҳатул китоб», дедилар».

Бошқа ривоятда айтилишича, бу билан Қуръоннинг ҳаммасини ирода қилганлар.

Айтадиларки, Фотиҳатул китоб сабъул масоний деб аталди, чунки у етти оятдир ва ҳар намозда ўқилгани сабабли мақталгандир. Яна айтиладики, унинг сабъул масоний деб номланишига сабаб икки марта – бир марта Маккада ва бир марта Мадинада нозил бўлганидир.

Валлоҳу аълам.

«Бўстонул Орифийн» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир гуруҳ ярамас, бадхулқ одамлар Робийъ ибн Ҳайсамни фитнага солиш учун унга ниҳоятда гўзал бир аёлни рўбарў қилишмоқчи бўлишди. Аёлга эса .Уни йўлдан ура олсанг, давоми...

3699 07:00 / 14.01.2019
Билгилки, бошқани мағлуб этиш, мот қилиш, одамлар олдида фазилат ва шарафни кўрсатиш мақсадида мунозара қилиш Аллоҳнинг ҳузурида мазмум, иблис наздида эса, маҳмуд давоми...

2096 17:30 / 21.05.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Айт .Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар .Биз ажойиб Қуръонни давоми...

3068 15:35 / 20.10.2019
.Эркак ва аёл кишилар фикрлаши орасидаги фарқни аниқлаш бўйича янги илмий иш олиб борган мия вазифаларини ўрганиш бўйича мутахассис жарроҳлар ўзлари эришган янги давоми...

4912 16:00 / 27.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021