1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Таклиф

19:01 / 23.12.2020 5801 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсонни бу дунёда Ўзига бандалик қилиб – буйруқларини бажариб, қайтарганларидан қайтиб, ҳукмларига бўйсуниб яшашга амр қилган. Ушбу нарса шариат истилоҳида «таклиф» дейилади. «Таклиф» сўзи чорлаш, масъулият ва оғирлик юклаш ҳамда кулфат маъноларини англатади. 

Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таклифларнинг банда томонидан бажарилиши – амрларни адо этиш, қайтариқлардан қайтиш, ҳукмларга бўйсуниш ибодат дейилади. Ушбу ибодатларни – таклифларни бажарган бандаларга жаннат ва ундаги неъматлар ваъда қилинган. Уларни адо этмаган бандаларга дўзах ва ундаги азоблар ваъда қилинган. Жаннат ва дўзахдаги мартабалар савоб ва гуноҳларнинг ҳажмига қараб белгиланиши тайин қилинган. 

Ушбу таклифларни бажариш инсоннинг ихтиёри асосида бўлиши ирода қилинган. Яъни, Аллоҳ таоло инсонни истаса-истамаса мазкур таклифларни мажбурий равишда адо этадиган қилиб яратмаган. Инсоннинг ихтиёрини ўзи билан бирга яратган. Унга ақл ва қалб берган, тўғри йўлга чорлаган, нотўғри йўлдан қайтарган ва савоб касб қилганга жаннатни, гуноҳ касб қилганга дўзахни ваъда қилган. Таклифни адо этишни ихтиёрий қилган. 

Агар бу дунё ҳаёти фақат яхшиликдан, нозу неъматдан, роҳат-фароғатдан, айшу ишратдан, ҳузур-ҳаловатдан иборат бўладиган бўлса-ю, бошқа нарсалар бўлмаса, бу ҳаётнинг синовлиги, имтиҳонлиги қаерда қолади? Аллоҳ таолонинг амрига итоат қилиш, қайтарганидан қайтиш, бир сўз билан айтганда, У Зотга ихтиёрий равишда бандачилик қилиш қаердан бўлади?

Агар бу дунё ҳаётида инсон бемор бўлмаса, қаримаса, бировдан сўкиш эшитмаса, озор топмаса, зулм кўрмаса, камбағалликка йўлиқмаса ва бошқа хираликларга йўлиқмаса, бу дунёнинг синовлиги қаерда қолади? 

Шунинг учун ҳам бу дунёда яшаётган инсон ҳаётида ҳаёт тақозосидан ва шаръий таклифдан келиб чиқадиган хираликлар бўлиб туриши айни ҳикматдир.

«Хислатли ҳикматлар шарҳи» китобидан олинди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кимки одамларни асл ҳолатларини таниса, роҳат топади. Уларнинг мақтовларидан қувонмайди, айблашларидан ҳам хафа бўлмайди. Чунки уларнинг табиатлари тез рози давоми...

2343 14:23 / 17.12.2025
Ушбу кечада қаерга борасанАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва у кишининг асҳоблари агар рўза тутишса, масжидда ўтириб quotРўзамизни поклаймизquot дейишар эди.Булар давоми...

3870 13:53 / 10.06.2017
Шайх Шинқитий ўғлига деди .Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати давоми...

3601 09:51 / 12.05.2022
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар.Одам боласи ўлимдан қочганидек ризқидан қочса ҳам, ўлим уни топиб олгани каби, ризқи ҳам топиб олади,.Абу Нуъайм Жобирдан ривоят қилган.

2440 11:54 / 15.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021