1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ризқ

11:00 / 03.09.2021 4020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ризқ инсон ҳаётидаги ҳассос мавзулардан ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни яратиб, унинг ҳаёт кечириш сабабларини ҳам муҳайё қилиб қўйди, ер ва ундаги жонли ва жонсиз нарсаларни одамзотга беминнат хизматкор қилиб қўйди, ер юзини ўзлаштириш ва ер ости бойликларини чиқариб олиш йўлларини яратиб берди, осмондан қор-ёмғирлар ёғдирди, набототлар ўстирди ва одамзот қаерда бўлмасин, унга ёзиб қўйилган ризқини етказди.

Ризқ фақат мол-дунёга боғлиқ нарса эмас, балки у ҳаётнинг инсонга керакли барча жабҳаларига алоқадордир. Масалан, соғлик ҳам ризқ, фарзандлар ҳам ризқ, солиҳ дўст ҳам ризқдир, солиҳа завжа эри учун, эр аёли учун ризқдир, ота-она ҳам ризқ, иймон ҳам ризқ, банда қилаётган солиҳ амаллар ҳам ризқдир. Бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин.

Ризққа барака келтирувчи бир қанча сабаблар бор:

– Аллоҳ азза ва жаллага тақво қилиш, У Зотдан қўрқиш, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган буйруқларни бажариш, қайтариқлардан қайтиш.

– Ҳар бири ишнинг сабабларини қоим қилгандан кейин Аллоҳ таолога таваккул қилиш, қалбни У Зотга боғлаш, ризқ талаб қилиш билан бирга ризқ берувчи Аллоҳ эканига қаттиқ ишониш.

– Аллоҳга кўп истиғфор айтиш, зикр қилиш, дуо ила илтижо қилиш.

– Аллоҳ берган катта-кичикми, озми-кўпми неъматларга шукр қилиш.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Масжидул Ақсонинг ўн тўртта кириш эшиклари бўлиб, бугунги кунда уларнинг ўнтаси очиқ, тўрттаси ғарбий томондаги эшиклар узоқ вақтлардан бери ёпиқ. 1. Асбот эшиги давоми...

3841 17:33 / 27.02.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади .Албатта, Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиганлар, намозни тўкис адо этиб, Биз уларга ризқ қилиб берган давоми...

2642 11:03 / 04.06.2021
Исломда мусулмон кишининг ўзи тўғри йўлдан юриб, зарарли нарсалардан четда туриб, фақат ўзиниўзи тузатиш билан овора бўлиб қолишига .яхшилик, деб қаралмайди. давоми...

4284 16:00 / 09.06.2021
Билол ибн Абу Рабоҳ билан Абу Зарр розияллоҳу анҳумо бир масалада тортишиб қолишди. Шунда Абу Зарр ҳазрати Билолдан ғазабланиб, .эй қора хотиннинг ўғли, деб юборди. давоми...

1588 09:01 / 11.10.2024