1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ўлимдан қўрқманг

08:00 / 26.12.2020 2519 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Жаъфар айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбални Маъмуннинг олдига олиб боришди. Фуротни кечиб, ўтиб борсам, у хонтахта устида ўтирган экан. Унга салом бердим. «Эй Абу Жаъфар, сен таъқибга учрадинг», деди. Унга: «Сиз бугун бошлиқсиз, одамлар сизга эргашади. Аллоҳга қасамки, агар сиз Қуръонни махлуқ десангиз, одамлар ҳам шундай қилишади. Агар ундай демасангиз, одамларнинг кўпчилигини бундан сақлаб қоласиз. Кимдир сизни ҳозир ўлдирмаса, барибир бир кун вафот этасиз. Ўлим ҳақ, Аллоҳга тақво қилинг ва Қуръонни махлуқ деманг», дедим. Аҳмад ибн Ҳанбал йиғлаб, «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Эй Абу Жаъфар, айтган гапларингни яна қайтар», дедилар. Мен гапимни ҳар такрорлаганимда у яна «Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади», дер эди.

Аҳмад ибн Ҳанбални Қуръонни махлуқ демагани учун ҳар куни дарра ургани олиб келишар эди. Уни ҳолдан тойгунча уришар, сўнг олиб кетишарди. Имом даррадан безиб қолган эдилар. Бир куни ўғирлик қилган бир кишини ҳам олиб келишди. Ўғри Аҳмад ибн Ҳанбалга: «Мен умримда жуда кўп ўғирлик қилдим, ахийри қўлга тушдим. Мени жуда кўп дарра уришган. Лекин бу йўлимдан қайтганим йўқ. Сиз мусулмонлар имомисиз, дин йўлидаги одамсиз. Дарранинг оғриғидан қўрқиб, динингиздан қайтманг», деди. Аҳмад ибн Ҳанбал бу гапдан қаттиқ таъсирланди ва дарраларга сабот билан чидаб тураверди. Шу тариқа мусулмонларнинг кўпчилигини фитнадан сақлаб қолди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сулаймон ибн Ясор ҳаж ниятида бир дўсти билан йўлга чиқди. Улар Абво деган жойда дам олиш учун тўхташди. Шериги хуржунни олиб, бирор егулик олиб келиш учун бозорга давоми...

2116 07:10 / 08.08.2019
Савол Ўртоғим Тошкент шаҳрида ўқийди, ҳали уйланмаган. Келажакда Тошкентда яшаб қолмоқчи. Тошкентга боришкелишда намозларини қаср ҳолатда адо этади. Шахсий давоми...

3644 16:12 / 24.01.2020
Аввалги мақоламизда амалда ихлос ва ниятга доир бир неча ривоятлар келтирилган эди. Амалда ният ва ихлоснинг ўрни муҳим бўлгани учун бу мавзудаги мақолани давом давоми...

2369 17:10 / 09.05.2019
28. Эътикоф фазилати. Рамазонга оид энг кўзга кўринган ибодатлардан бири масжидда эътикоф ўтиришдир.Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

1841 17:00 / 06.05.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021