1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Европаликларни хурсанд қилган қўмондон

17:30 / 11.02.2021 2822 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Испания ҳукумати Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир роҳимаҳуллоҳнинг вафот этганига 1000 йил тўлгани муносабати билан 2002 йилда марка чоп қилди.

Ҳожиб Мансур ибн Абу Омир ким?

Бу зот ҳақида эшитганмисиз?

Бу қўмондон бирор-бир жангда мағлуб бўлмаган. Ҳожиб Мансур вафот этганида бутун Европа хурсанд бўлган экан.

  Тарихчилар у киши ҳақида шундай ёзишади:

  «Ҳожиб Мансур вафот қилганида бутун Европа хурсанд бўлди. Ҳатто уларнинг қўмондони Альфонсо Мансурнинг қабри устига чодир ўрнатиб, қабр устига тахтини қўйиб унга ўтириб шундай деган эди:

-Кўраяпсизми, бугун мен бутун мусулмонлар ва араблар юртига эга бўлдим. Уларнинг энг катта қўмондонининг қабри устига ўтирдим. Ўша ерда ўтирганлардан бири Альфонсога деди: «Агар бу қабр эгаси ҳозир нафас олиб юборса биздан ҳеч биримиз тирик қолмас эдик»!

Унинг бу гапидан Альфонсо ғазабланиб қиличини қинидан суғурди ва уни ўлдирмоқчи бўлди. Аммо Альфонсонинг хотини унинг қўлидан тутиб деди: «У тўғри айтаяпти. Энди биз унинг қабри устида ухлаганимиздан фахрланамизми?! Қасам ичаманки, бу нарса ҳам унинг шарафини зиёда қилади. Ҳатто ўлганидан сўнг ҳам биз уни мағлуб қила олмаган бўламиз. Тарих у ўлганидан кейин ҳам бизни қабиҳ ишимиз туфайли, подшоҳлар тахти остида ухлаганини айтиб, унга яна бир ғалаба ёзади».

Ҳожиб Мансур ҳижрий 326 санада Испаниянинг жанубида таваллуд топди. У мусулмон лашкарлари сафига кўнгиллилардан бўлиб қўшилди. У кучли шижоати сабаб Қуртуба миршабларининг бошлиғи бўлди. Сўнгра ақлли инсон бўлганлиги учун Андалус ҳокимларига маслаҳатчи бўлди. Кейинроқ Андалус амири ва қўшин қўмондони бўлди. У Ислом лашкарлари билан 50 дан ортиқ жангга киришди. Барида ғолиб бўлди. Унинг байроғи ҳеч қачон пастга тушмаган. Унинг қадамлари олдин ҳеч бир мусулмон қадами босмаган ерларни босди.

Унинг энг катта ғалабаси Леон жангидаги ғалабаси бўлган. Бу жангда бутун Европа қўшини Леон қўшини билан бирлашган. Бу давлатларнинг аксар қўмондонлари қатл қилинган. Қолганлари асир олинган. У ерда азон айтилган.

Ҳожиб Мансур ҳар-бир жангидан сўнг кийимларидаги чангни жамлар ва уни бир шиша идишга солиб қўяр эди. У вафот қилганида қиёматда ҳужжат бўлиши учун ўзи билан кўмишларини васият қилди.

Ҳожиб Мансур Европаликлар қўмондонларни қатл қилгани учун ушбу юрт халқлари уни ёмон кўришар эди. У 25 йил Европаликлар билан жанг қилди. Ўзи ҳам тин олмади, уларга ҳам тинчлик бермади.

У отидан фақатгина бошқасига миниш учун тушар эди. У қасрда эмас, жанг майдонида вафот қилишни орзу қилар эди. У орзу қилганидек Франция ғазоти йўлида вафот этди. Ёши олтмишда эди. Шундан 25 йилини фатҳ, жиҳод ва юришларда ўтказди.

Испания унинг вафот қилганига 1000 йил тўлиши билан марка чоп қилди. Биз эса ҳатто уни танимаймиз. Қанчалар унутувчан умматмиз!

 

Манба: تاريخ المسلمين وآثارهم في الأندلس

 

 الاندلس من الفتح إلى السقوط

Тарихул Муслимийн ва асаруҳум фил Андалус

(Андалус: Фатҳдан қулашгача)

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига яқин зотлардан илм олганлар. Шунинг учун ҳам калом илмига ва фиқҳга алоҳида давоми...

1427 14:21 / 30.12.2025
Устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 1975 йили имом Бухорий номидаги Тошкент олий маъҳадини муваффақиятли тамомлаганидан кейин бир давоми...

2745 12:27 / 07.08.2021
биринчи мақолаМаълумки, юртимизда ўн икки асрдан буён ибодатлар ҳанафий мазҳаби асосида адо этиб келинади. Ҳанафий мазҳабининг юртимизга кириб келиш тарихи давоми...

12742 15:00 / 18.01.2021
Фақиҳ, аллома, муфтий Абул Ҳасан Али ибн Иброҳим ибн Насрувайҳ ибн Сахтом ибн Ҳарсама Ғаззий Самарқандий Ҳанафий.Умрларининг охирида ҳаж қилганлар.Бағдод ва давоми...

2421 15:00 / 13.12.2020