1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг хотималари қандай бўлганини биласизми?

11:30 / 01.04.2021 2831 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўғиллари Абдурраҳим Шаъровий ҳикоя қилади:

«Отам шифохонада эдилар. Биз олдиларига кирдик. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин «Аллоҳ Аллоҳ» дедилар ва юқорига тикилиб, «Хуш келибсиз, эй саййидим Иброҳим, хуш келибсиз саййида Зайнаб, хуш келибсиз саййидимиз Ҳусайн, хуш келибсиз фалончи, хуш келибсиз фалончи» деб кўплаб солиҳ валийларнинг исмларини айтдилар. Кейин бирдан «Аллоҳ Аллоҳ Аллоҳ. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ» деб жонлари узилди. «Ашҳаду аннака Муҳаммад Росулуллоҳ»ни бармоқларини юқорига ишора қилган ҳолда айтдилар».

Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтган Шаҳодатнинг маъноси: «Гувоҳлик бераман, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Гувоҳлик бераман, албатта, сиз, эй Муҳаммад, Аллоҳнинг Расулисиз».

Умрини дин, Қуръони Карим тафсири хизматига бағишлаган олимнинг хотималари ана шундай гўзал бўлган эди.

Аллоҳ таоло барчамизга шундай гўзал хотима берсин!

Манба: Youtube.com

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи Фикр мустақиллиги. Имом Мотуридий ўз тафсирларида муайян мазҳабга ёки муайян раъйга берилиб, мутаассиблик қилмайдилар, балки ҳақиқатни баён қилишга давоми...

900 15:34 / 28 январь
Оилада уч ўғилнинг тўнғичи бўлган мулла Қодирхон тўра 1896 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Аминжонбой маҳалласи ҳозирги Термиз кўчасида дунёга давоми...

3506 14:00 / 25.05.2022
Ушбу меҳроб олдида Моликий мазҳабининг забардаст фақиҳи, муҳаддис ва тарихчи Имом Ибн Абдулбарр Буюк муфассир Имом Қуртубий Моликий мазҳабининг Андалусдаги давоми...

1513 09:00 / 10.05.2023
Хожа Саййид Аҳмад эшон юрт равнақи, халқ фаровонлиги ҳамда илм маърифат ривожи учун Учқўрғонни кенгайтиради. Ўша даврда Чортоқдан турли касб эгалари, савдогарлар, давоми...

2347 12:30 / 10.01.2022