1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Етук насиҳат

11:00 / 29.06.2022 4410 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Воиз Ибн Саммок айтади: «Ибодатгўй бир киши ҳақида эшитиб қолдим. Уни қидириб топиб, уйига бордим. У киши уйида ўзига қабр кавлаб олган экан. Ўзи эса қабрнинг бир че-тида ўтириб, хурмо баргини текисларди. Мен унга салом бер-дим. У заиф оҳангда алик олиб, «Кимсан?» деди. «Муҳаммад ибн Саммокман», дедим. «Воизми?» деди. «Ҳа», дедим. У қўлидаги хурмо баргини ташлаб, «Эй Ибн Саммок, воиз билан тингловчи худди бемор билан табиб кабидир. Ваъзларингиз-дан бирортасини менга айтиб беринг», деди. Мен унга: «Эй шайх, хатоларингиз унутилмаслигидан ва гуноҳларингиз ўчирилмаслигидан қўрқмайсизми? Сўнгра олдингизда қан-ча-қанча зулматлар, қўрқинчлар, ғам-қайғулар ва жазо борли-гидан қўрқмайсизми? Зулматларнинг энг аввали қабр зулмати, ундан кейин маҳшар зулмати, маҳшардан тарқалиш зулмати, сирот кўприги зулмати, амалларнинг ўлчаниши, чорасиз қо-лиш ва Олий Подшоҳ бўлган Зотнинг жазоси», дедим. У киши қаттиқ йиғлади. Сўнгра: «Ундан кейин нима бор, эй Ибн Саммок?» деди. Мен: «Гуноҳларни кўтариш (эътироф қилиш) ва жаҳаннамга тушиш. Энг оғири эса Олий Подшоҳ бўлган Зотдан маломат эшитиш», дедим».

«Солиҳлар гулшани» китобидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким фажрдан олдин рўзани қасд давоми...

2338 15:00 / 14.05.2019
Фазл ибн Абу Айёшнинг мавлоси Анбардан ривоят қилинади .Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳузурида ўтирган эдим, бир киши келиб, .Фалончининг олдидан ўтиб қолувдим, сизни давоми...

2333 07:10 / 06.09.2019
Бунинг учун ўз олдингизга қуйидаги учмақсадни қўйишингиз лозим1. Болангизда Қуръонга муҳаббат уйғотиш.2. Бола учун Қуръон ёдлашнинг осон ва енгил усулини топиш.3. давоми...

20300 16:29 / 30.05.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Айт .Менга ваҳий қилиндики, албатта, жинлардан бир неча нафари қулоқ осдилар ва дедилар .Биз ажойиб Қуръонни давоми...

3082 15:35 / 20.10.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021