1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин!

09:00 / 23.06.2021 2981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аббосий халифалардан Маъмуннинг даврида мўътазилийлар ҳокимият тепасига келиб, Қуръони Каримни махлуқ дейиш фитнаси авж олди.

Халифанинг ёнидаги баъзилар «Аҳмад ибн Ҳанбални ҳамма яхши кўради ва унга эргашади. Шунинг учун «Қуръон махлуқ» деган гапни аввал унга айттириш керак», дея маслаҳат беришди. Халифа бу маслаҳатга амал қилиб, буюк олимни саройига олиб келтирди ва мазкур гапни айттиришга уринди. Улуғ имом бу гапни айтмадилар. Ғазаб отига минган халифа буюк олимни зиндонга ташлади ва дарра уришга амр қилди.

Қамоқда ётган Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳнинг ҳаётларида бир воқеа юз бердики, имом уни кейин ҳам унутмадилар. Воқеани имомнинг ўғиллари Абдуллоҳ ибн Аҳмад ҳикоя қилиб берган:

«Отамдан мана бу гапни кўп эшитардим. «Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматига олсин! Аллоҳ Абул Ҳайсамни афв этсин! Мени дарра уришга олиб чиқиб кетилаётган куни жаллодларга қўлимни узатганимда ортимдан бир киши кийимимдан тортди ва мендан: «Мени танийсизми?» деб сўради.

«Йўқ» дедим.

У: «Мен Абул Ҳайсам Айёрман, киссовур ўғриман, мўминлар амирининг девонида менинг алоҳида ўн саккиз минг марта дарра урилганлигим ҳақида қайднома ёзиб қўйилган. Мен ўша даррага шайтоннинг йўлида, дунёга эришиш илинжида сабр қилдим. Сиз Раҳмоннинг йўлида, диннинг ҳимояси учун сабр қилинг» деди.

Шундан сўнг менга ўн саккиз минг марта уриш ўрнига ўн саккиз марта дарра урилди. Ходим чиқиб: «Мўминлар амири сизни афв этди», деди».

«Маноқибу Имом Аҳмад» китоби асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устозимиз фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ 1975 йили имом Бухорий номидаги Тошкент олий маъҳадини муваффақиятли тамомлаганидан кейин бир давоми...

2761 12:27 / 07.08.2021
Муҳаммад ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳнинг иниларининг вафотиМуҳаммад ибн Мункадир ибн Абдуллоҳнинг кунялари Абу Абдуллоҳ ишончли, фозил, ровий ҳисобланиб, улуғ давоми...

2259 09:00 / 23.12.2022
Ушбу мақола Учкўприк тумани, Яккатут қишлоғида жойлашган Умарали эшон мақбарасининг тарихини ёритишга бағишланган бўлиб, унда нақшбандия тариқатининг давоми...

2432 09:00 / 11.10.2021
Ўғиллари Абдурраҳим Шаъровий ҳикоя қилади.Отам шифохонада эдилар. Биз олдиларига кирдик. Бироз вақт ўтиб, отамнинг аҳволлари ўзгара бошлади. Кейин .Аллоҳ Аллоҳ, давоми...

2832 11:30 / 01.04.2021