1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламолар ташрифи халқимизни мамнун қилмоқда

19:00 / 15.07.2021 2234 pdf Ўқиш режими + -

Юртимиз уламоларининг Тошкент вилоятига ташрифлари ҳудудларга файз, кўнгилларга қувонч бағишламоқда.

Бугун 15 июль куни “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар “Амир ўғли Ҳасанбой” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Ташрий асносида юртимизда диний соҳада бўлаётган ижобий ўзгаришлар, шарт-шароитлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда долзарб бўлиб турган мавзуда маърузалар, савол-жавоблар бўлди. Илмий суҳбат сўнгида жамоат билан дуолар қилинди.


















Бундан ташқари “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид “Ҳовузлик” жоме масжидига, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов “Дониёр ибн Озод”, Тошкент шаҳар “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Султонхонов Бўстонлиқ туманидаги “Имоми Аъзам” масжидларига ташриф буюришди.



Пешин намозидан сўнг шукроналик, юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, бемазҳабсизликдан эҳтиёт бўлиш мавзуларда қилинган маърузалар намозхонларни тўлқинлантириб юборди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Бўстонлиқ туманидаги “Олимжон ота”, Ислом цивилизация маркази масъул ходими Аброр Мухтор Алий домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидида, “Юнусобод оқтепа” масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ Обидов “Ҳамд”, “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр Сатторов “Чувалачи” масжидларига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг маърузалар қилиб беришди.





Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон қори Ишматбеков Бўстонлиқ туманидаги “Хўжакент” масжидига ташриф буюриб, янгидан қурилаётган жомени кўздан кечирди. Намозхонларга қулайликлар яратиш мақсадида зарур маслаҳат ва тавсияларни берди.

Шунингдек, Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Нўғайқўрғон” жоме масжиди имом-хатиби Ёрқинжон домла Қултоев Зангитота туманидаги “Умир” жоме масжиди қурилиши билан яқиндан танишди.

Уста ва қурувчилар ҳамда Аллоҳнинг байтига ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан хизмат қилаётган саховатпеша кишиларнинг ҳақларига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов эса Бўстонлиқ туманидаги “Ҳазрати Усмон” жоме масжиди атрофидаги маҳаллаларга ташриф буюриб, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд ва бемори бор оилалар ҳолидан хабар олди. Уларга “Вақф” хайрия жамоат фондининг пул маблағлари ҳамда совғаларини топширди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Башарият Саййиди, Набийлар афзали, Аллоҳнинг Ҳабиби, шафоатчимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини тараннум этувчи .Сийрат ёғдуси, давоми...

1667 17:42 / 15.06.2021
Покистоннинг Шимолишарқий ҳудудида зилзила туфайли вайрон бўлган 120 йиллик масжид ўрнида Туркия Қизил Яримой жамияти томонидан янги .Ҳазрати Иброҳим, масжиди давоми...

2227 18:30 / 13.03.2021
КуалаЛумпур шаҳрида жойлашган Малайзия халқаро ислом университети ҳузуридаги Ислом тафаккури ва цивилизацияси халқаро институтида Имом Мотуридий, Имом Бухорий, давоми...

1054 10:43 / 04.02.2025
Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин давоми...

1422 19:43 / 05.11.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021