1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳaдис илми мaктaбида ижодий имтиҳон жараёнлари бошланди

12:30 / 23.07.2021 1984 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 23 июль куни Ҳадис илми мактабида 2021-2022 ўқув йили учун «Ҳадис ва мусталаҳул ҳадис» ва «Араб тили» фанлари бўйича ижодий имтиҳонлар бошланди. Эрта тонгдан абитуриентлар, имтиҳонда қатнашадиган профессор-ўқитувчилар ва мактаб жамоаси иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ҳадис илми мактаби Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирок этди.

Ҳадис илми мактаби ректори Олимхон Юсупов тадбирни кириш сўзи билан очиб, қабул имтиҳонларига тайёргарлик жараёнлари, имтиҳонларда абитуриентларга яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб ўтди.

Тадбирда иштирок этган Музаффар Комилов, Ҳомиджон домла Ишматбековлар Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиш мақсад ва вазифаларига алоҳида тўхталиб ўтиб, келажакда мазкур даргоҳдан буюк алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби уламолар етишиб чиқиши учун эзгу тилаклар билдириб ўтилди. Қабул имтиҳонларини юқори савияда ташкил этиш, имтиҳонларни шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш, абитуриентларнинг энг билимлиларини саралаб олиш асосий мақсад экани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, Дин ишлари бўйича қўмита Диний таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот марказлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Б.Рустамов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхоновлар томонидан ижодий имтиҳон ва тест синовлари учун тайёрланган қабул материаллари, ижодий имтиҳонларни ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Маълумот ўрнида Ҳадис илми мактабига ҳужжат топширган абитуриентлар учун «Ўзбекистон тарихи» фани бўйича тест синовлари эртага 24 июль куни бўлиб ўтади.







Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2024 йилги ҳаж мавсумига Покистон ва бошқа мамлакатлардан ҳаж ибодатини адо этувчи зиёратчиларнинг биринчи гуруҳи муқаддас заминга етиб келди. Ҳаж мавсумида давоми...

1786 19:19 / 16.05.2024
Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайгани қораланди. 25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77сессиясининг ялпи давоми...

1873 00:18 / 30.07.2023
Бугунги жумъа мавъизасида имомхатибларимиз quotИчкиликбозлик ndash кони зарарquot мавзусида маъруза қиладилар. Бу ҳақда ЎМИ расмий сайтида хабар берилмоқда. Муҳтарам давоми...

5941 11:59 / 20.09.2018
ШимолийШарқий университети маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 13,500 ҳайвонлар учун бошпана мавжуд, бироқ оиладаги зўравонлик қурбонлари учун эса атиги 1,887 давоми...

2092 08:58 / 21.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021