1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Шайтонни қувиш сабаблари

09:02 / 08.09.2021 3837 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Уйдан қувиш: Бақара сурасини ўқиш орқали.

2. Уйқу олдидан: Оятал курсийни ўқиш орқали.

3. Ғазабланганда: Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўраш- «аъузу биллаҳи»ни ўқиш билан.

4. Ейиш ва ичиш вақтида: Тасмия - яъни, «бисмиллаҳ» айтиш орқали.

5. Бирон манзилга кирганда: Аллоҳнинг исмини зикр этиш билан.

6. Муошарат, ўз аҳлига яқинлик қилиш вақтида: «Бисмиллаҳи. Аллоҳумма! Жаннибнаш-шайтона ва жаннибиш-шайтона маа розақтана», маъноси, «Аллоҳнинг номи билан. Аллоҳим, биздан шайтонни четда қилгин, шайтонни бизни ризқлантирган нарсангдан четда қилгин» дуосини айтиш билан.

7. Ёқимсиз туш кўрганда: Аллоҳдан истиъоза - шайтондан паноҳ сўраш билан.

8. Намозда васваса бўлганда: «Аъузу биллаҳи мин ханзаби» деб, сўнг чап томонига уч марта суфлаш билан.

9. Масжидга кирганда: «Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм. Алҳамду лиллаҳ, Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад. Аллоҳуммағфирлий зунубий вафтаҳлий абваба роҳматик», дуосини айтиш билан.

Маъноси: Улуғ Аллоҳнинг карим сифатли юзи ва азалий султонлиги билан шайтондан паноҳ тилайман. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳим, Муҳаммадга ва у зотнинг оилаларига саловот ва саломлар ёғдир. Эй Раббим, гуноҳларимни кечир ва менга раҳматинг эшикларини очгин.

10. Қуръон тиловат қилганда: «Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» ёки «аъузу биллаҳис самиъул ъалийми минаш шайтонир рожийми, мин ҳамзиҳи, ва нафхиҳи, ва нафсиҳи» дуосини ўқиш орқали шайтонни қувилади.

Манба: arabic.uz

Мавзуга оид мақолалар
. , . Муставрид алҚураший розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Амр ибн Оснинг олдида .Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг .Қиёмат давоми...

4389 13:34 / 12.08.2024
Сабр уч турли бўлади1. Аллоҳга қилинган тоатибодатдаги сабр.2. Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан тийилишдаги сабр.3. Аллоҳнинг азоб берувчи қазоиқадарларига қилинган давоми...

2350 18:00 / 30.03.2023
1. Эркагу аёлларнинг ва болаларнинг кийилган, лекин йиртилиб кетмаган, ҳали кийишга яроқли кийимларини садақа қилиш мустаҳаб амалдир. Бу иш ёмон кўрган нарсасини давоми...

4969 09:00 / 07.03.2023
Агар вафот этсам, Аллоҳ насиб қилса, мусулмонлар лозим бўлган ишларни қилишадиbull кийимларимни ечиб олишадиbull жасадимни ювишадиbull кафанга ўрашадиbull тобутга давоми...

1248 09:31 / 18.06.2022