1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нуриддин домла Холиқназаров муфтий лавозимига сайланди

18:28 / 19.10.2021 5816 pdf Ўқиш режими + -

 2021 йил 19 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, Тошкент шаҳри бош имом-хатиби сифатида ишлаб келаётган Нуриддин домла Холиқназаров Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига сайландилар.
Нуриддин домла Холиқназаров 1968 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида туғилганлар. 1992 йилда Бухоро вилоятидаги Мир Араб мадрасаси, 1998 йилда Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтини, 2007 йилда эса Фарғона давлат университетини тамомлаганлар.
Иш фаолиятлари давомида Асака шаҳридаги “Аҳмадали Махдум” масжиди имом-хатиби, Тошкент шаҳри “Оқ тепа” жоме масжиди имом-хатиби, пойтахтдаги “Кўкалдош”, Андижон вилоятидаги “Саййид Муҳйиддин махдум” мадрасалари ўқитувчиси, Андижон вилояти бош имом-хатиби ва 2019 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида меҳнат қилаётган эдилар.
Аллоҳ таолодан Нуриддин домла Холиқназаровга ушбу шарафли ва масъулиятли вазифада улкан муваффақият тилаймиз

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ватанимиз мустақиллиги эълон қилинганининг 28 йиллигини нишонлаш арафасида давлатимиз томонидан олиб давоми...

2588 23:51 / 27.08.2019
Аввал хабар қилганимиздек, бугун 16 май куни устоз Зайниддин қори Муҳаммад Юсуф хотираларига бағишланган .Қуръон мусобақаси ndash 1442, танлови қизғин руҳда бўлиб ўтди. давоми...

2918 22:41 / 16.05.2021
Малайзиянинг КуалаЛумпур шаҳрида Ислом молияси ва банк иши мавзусида суғурта ва лизинг компаниялари ҳамда тижорат банклари вакиллари учун семинартренинг бўлиб давоми...

1524 15:07 / 21.11.2023
У аввал президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган. Музаффар Комилов Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

1209 20:54 / 05.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021