1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимизга Оксфорд ислом маркази раҳбари ташриф буюрди

18:30 / 25.10.2021 1704 pdf Ўқиш режими + -

2021 йил 25 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров Буюк Британиядаги Оксфорд ислом тадқиқотлари маркази раҳбари Фархан Низамийни қабул қилди.

Ушбу мулоқотда муфтий ҳазратлари нуфузли ташкилотларидан бири бўлган Оксфорд ислом марказининг юртимиздаги Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси ва Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан бўлаётган алоқалари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, келгусида Оксфорд ислом маркази билан илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр-мулоҳазаларни билдирдилар.

Меҳмон Фархан Низамий жавоб сўзида Президент сайловига кузатувчи сифатида таклиф қилинганидан бениҳоя мамнун эканини изҳор этиб, Янги Ўзбекистонда жуда ҳам катта ўзгаришлар ва янгиланишлар бўлаётганини эътироф этди. Шунингдек, у Оксфорд ислом тадқиқотлари марказида ўзбек олимлари ҳам илмий фаолият юритишларини сўзлаб, ушбу юртнинг ўтмиши ва бугуни ҳақида жуда кўп илмий изланишлар олиб борилаётганини қўшимча қилди.

Меҳмон инсоният бугунги мураккаб даврда ҳаёт кечираётганини билдириб, Ўзбекистонда замонавий таҳдидлар ва глобал муаммоларга ҳозиржавоблик ила қилинаётган ишлар нафақат ушбу минтақа, балки бутун дунё учун аҳамияти беқиёс эканини юқори баҳолади.

Муфтий ҳазратлари меҳмон Фархан Низамий Ислом тарихи йўналишида йирик олим эканини инобатга олган ҳолда келгусида буюк алломаларимизнинг илмий меросини ўрганиш, Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишда яқиндан ҳамкорлик қилиш фойдали бўлишини таъкидладилар.

Меҳмон Фархан Низамий жаноблари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, муфтий ҳазратларини ушбу марказ фаолияти билан яқиндан танишиш учун Буюк Британия давлатига таклиф этди.

Учрашув дўстона ва самимий руҳда ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев .500 нафар энг нуфузли мусулмонлар, рўйхатидан жой олди. Мазкур рўйхат мусулмон дунёсида сиёсий, иқтисодий, диний ҳамда давоми...

2815 15:57 / 10.11.2022
Шу йил 15 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Миср Араб Республикаси муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд давоми...

1192 12:02 / 16.10.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий тадқиқот бўлими 20242025 ўқув йилидан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг магистратура йўналишига давоми...

1956 15:33 / 12.08.2024
Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Жазони ижро этиш федерал хизматидан қамоқхонада сақланаётган баъзи маҳкумлар гуруҳи учун таомланиш меъёрларини давоми...

2607 08:30 / 22.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021