1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламолари Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилдилар

17:04 / 11.11.2021 2054 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 2021 йил 11 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида ХI асрда яшаб ўтган улуғ мутафаккир олим, Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилиш мақсадида бир гуруҳ юртимиз уламолари ташриф буюришди. Авваллари ақида илмининг етук билимдони сифатида динимиз софлигини сақлаган, адашганларни маърифат билан тўғри йўлга бошлаган, Мотуридия таълимотининг давомчиси бўлган улуғ мутафаккир олим Абу Муин Насафийнинг мероси, қадамжоси эътибордан четда қолиб кетган эди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан аллома мақбараси обод ва улкан зиёратгоҳга айлантирилди. 2021 йил 11 октябрь куни давлат раҳбари сифатида Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган Шавкат Мирзиёев улуғ мутафаккирнинг асарлари бугунги кунда ҳам долзарблигини, уларнинг мағзини халқимизга, ёшларга етказиш муҳимлиги, юртимиз имом-хатиблари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари муқаддас қадамжони зиёрат қилиш, кенг оммага аллома ҳақида маълумотлар бериш кераклигини билдириб ўтган эди. Бундан ташқари Қарши давлат университети қошида Абу Муин Насафий номида илмий марказ ташкил этиш таклифи ҳам билдириб ўтилган.

Шу мақсадда ушбу муборак қадамжо масканига Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Юсуф, «Олтинхон тўра» жомеъ масжиди имом-хатиби Икромжон домла Ботиров, «Мухсинхон тўра» жомеъ масжиди имом-хатиби Абдурасул домла Қаюмовлар ташриф буюриб, эл-юрт хаққига хайрли дуолар қилдилар.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг милодий 2021 ҳижрий 1442 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори бўйичаҚарориЗакотнинг тиллодан нисоби 85 давоми...

5284 15:18 / 09.04.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан .Террористик, экстремистик ёки бошқа тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб давоми...

6284 13:07 / 20.09.2018
Ўзбекистон бош консули Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими директори билан учрашди. Ўзбекистон бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия давоми...

1100 08:56 / 22.04.2025
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1934 14:54 / 30.05.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021