1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Туркия ҳақида қисқача маълумот

19:00 / 11.11.2021 9804 pdf Ўқиш режими + -

Пойтахти: Анқара

Давлат раҳбари, президент – Режеп Таййип Эрдўғон.

Аҳолиси: 84.34 миллион киши (2020 йил ҳисобига кўра).

Йирик шаҳарлари: Истанбул, Измир, Анқара, Анталия, Бурса.

Грузия, Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Сурия, Греция, Болгария давлатлари билан чегардош.

Мустақиллик куни: 29 октябрь, 1923-йил

Туркия –Европанинг жануби-шарқида ва Осиёнинг жануби-ғарбида жойлашган, Византия, Рим, Форс ва қадимги Юнон маданиятларини ва Усмонийлар турк султонлиги маданиятларини ўзига жо қилган давлатдир. Босфор бўғози қирғоқларида ястаниб кетган кўп миллатли Истанбул ўзига кўплаб сайёҳларни жалб этиб, осмонга миноралари бўй чўзган машҳур Аё София масжиди, ҳашаматли 17-асрда қурилган Кўк Масжид ва 1460 –йилларда қурилган Тўпқопи саройи- усмонли султонларнинг собиқ қароргоҳидир.

Мамлакатда 81та музофот мавжуд. Иқтисодий салоҳиятига кўра, Туркия дунёдаги катта 20 таликка кирувчи давлатлардан бири.

Ўзбекистон билан ўзаро муносабатлар

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳамда Туркия ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилди. Бунда Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдўғоннинг сиёсий иродаси, қатъияти муҳим асос бўлди. Икки мамлакат раҳбарлари ўртасидаги дўстона алоқалар, мунтазамлик касб этаётган учрашувлар, самимий мулоқотлар ўзаро ҳамкорлик ривожига катта туртки бермоқда.

Маълумотлар асосида Бобур Аҳмад тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2582 20:43 / 27.02.2023
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом билим юртларига 20192020 ўқув йили учун қабул эълон қилганини маълум қилди. Бу ҳақда muslim.uz давоми...

10494 12:30 / 11.06.2019
Тунисда бошланган Ислом мамлакатлари Маданият вазирлари конференциясида Тунис, Қуддус, Шри Бҳагаван ва Биссау шаҳарлари 2019 йилда Ислом дунёси маданияти давоми...

4144 15:45 / 30.11.2018
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити муносабати билан қатор давоми...

2173 10:00 / 16.05.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021