1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудияда «Виртуал қора тош» лойиҳаси расман жорий қилинди

08:30 / 17.12.2021 3826 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистони икки муқаддас масжид қўриқчилари институти билан ҳамкорликда мусулмонларга Ҳажарул асвадни виртуал реаллик (VR) технологияси орқали дунёнинг исталган нуқтасидан кўриш имконини берувчи «Виртуал қора тош» лойиҳасини расман жорий қилди.

Виртуал қора тош лойиҳаси икки муқаддас масжид имоми, доктор, шайх Абдулраҳмон ибн Абдулазиз ал Судайс томонидан очилди.

Унинг сўзларига кўра, виртуал олам орқали бутун дунёни кўриш, хусусан, икки муқаддас масжидга бориш каби барча ҳисларни, самимийликни рағбатлантириш учун виртуал симуляция муҳитини яратиш жуда ҳам муҳимдир.

Шайх Судайснинг қўшимча қилишича, икки муқаддас масжидда диний ва тарихий обидаларнинг мавжуд эканлиги, уларни рақамлаштириш ҳамда Саудия раҳбарияти томонидан тақдим этилган энг сўнгги технологик воситалар орқали бутун дунёга етказиш кераклиги қайд этилди.

Шунингдек, «Виртуал қора тош» технологиясини яратишда меҳнат қилган жамоаларнинг саъй-ҳаракатлари эътироф этилиб, уларнинг ҳақига Аллоҳ таолодан ҳидоят ва муваффақиятлар бўлиши сўралди.

Очилиш маросимида бир қатор университет ва ҳукумат амалдорлари, жумладан, «Виртуал қора тош» лойиҳасини яратишда хизмат қилган Уммул Қуръон университети раҳбари Турки ибн Сулаймон Ал-Амро иштирок этди.

Жамоатчилик ушбу виртуал реаллик технологиясидан қандай ва қачон фойдалана олиши ҳозирча аниқ бўлмаса-да, бу ташаббус рақамли технологиянинг бир қисми бўлиши ва Маккадаги «Икки муқаддас масжид»нинг архитектура кўргазма марказида намойиш этилиши айтилмоқда.

Ташаббус кўргазма ва музей ишлари агентлиги ҳамда Уммул Қуръон университети ҳамкорлигида амалга оширилган қўшма лойиҳа ҳисобланади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 23 июнь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида 4жилдли янги .Ал Қомус Арабчаўзбекча қомусий луғати, китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Учинчи давоми...

2738 14:50 / 23.06.2022
Миср Араб Республикасидаги .Дорул Ифто, фатво ҳайъати томонидан ҳижрий 1441 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоб бўйича 2020 йил 22 июль кунига тўғри давоми...

2524 09:45 / 21.07.2020
Қуръони Каримда жаннат аҳлининг егуликлари зикрида, аввал мевачевалар тановул қилиниши, сўнгра эса гўшт гўштли таомлар ейилишига ишора қилинади. Бунинг эса улкан давоми...

3115 12:06 / 24.01.2024
TashBookFest бу ўзбек адабиётини дунёга тарғиб қилиш, жаҳон ноширлик саноатининг тажрибасини ўрганиш, китоб нашриётлари ва китоб савдоси ташкилотлари, давоми...

2339 11:25 / 16.12.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021