Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (164-дарс) Намознинг шартлари

19:00 / 16.12.2021 5864 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَوَاجِبُهَاقِرَاءَةُ الْفَاتِحَةِ، وَضَمُّ سُورَةٍ، أَوْ ثَلَاثِ آيَاتٍ، وَرِعَايَةُ التَّرْتِيبِ، وَالْقَعْدَةُ الْأُوْلَى، وَالتَّشَهُّدُ، وَلَفْظُ السَّلَامِ، وَقُنُوطُ الْوِتْرِ، وَتَكْبِيرَاتُ الْعِيدَيْنِ، وَتَعْيِينُ الْأُولَيَيْنِ لِلْقِرَاءَةِ، وَتَعْدِيلُ الْأَرْكَانِ، وَالْجَهْرُ وَالْإِخْفَاءُ فِيمَا يُجْهَرُ وَيُخْفَى.

Намознинг вожиблари: Фотиҳанинг қироати, бир сура ёки уч оятни зам қилиш, тартибга риоя этиш, қаъдаи аввал, ташаҳҳуд, салом лафзи, витрнинг қунути, икки ийднинг такбирлари, биринчи икки ракъатни қироатга тайин қилиш, арконларни тўғри қилиш, овозни ошкора ёки махфий қиладиган ўринларда ошкора ва махфий қилиш.

Ушбу матнда «Мухтасари виқоя» китоби муаллифининг ижтиҳодига кўра вожиб деб билинган нарсалар ҳақида сўз бормоқда. 

Намознинг вожиблари: 

Фотиҳанинг қироати.

Бошқа мазҳабларда намозда Фотиҳа сурасини қироат қилиш рукн – фарз ҳисобланади, ҳанафий мазҳабида эса вожиб ҳисобланади.

Бошқа мазҳаблар ўз фикрларига қуйидаги ҳадисни далил қиладилар:

عَنْ عُبَادَةَبْنِ الصَّامِتِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ،عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم  قَالَ: «لَاصَلَاةَ لِمَنْ لَمْيَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар». 

Бешовлари ривоят қилишган. 

Ҳанафийлар: «Агар намоздаги қироат тўғрисида мана шу ҳадисдан бошқа ҳадис бўлмаганида ва унинг маъносига мухолиф маъно келмаганида, биз ҳам сизларга тўлиқ қўшилар эдик. Аммо бошқа мулоҳазали маънолар борлиги учун биз «Намозда Фотиҳа сурасини қироат қилиш вожиб», деб ҳукм чиқардик», дейишади.

Намозни нотўғри ўқиган кишига таълим берар эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: 

«إِذَا قُمْتَ إِلَىالصَّلَاةِ فَكَبِّرْ،ثُمَّ اقْرَأْ مَاتَيَسَّرَ مَعَكَ مِنْالْقُرْآنِ، ثُمَّارْكَعْ حَتَّى تَطْمَئِنَّرَاكِعًا، ثُمَّ ارْفَعْحَتَّى تَعْدِلَ قَائِمًا،ثُمَّ اسْجُدْ حَتَّىتَطْمَئِنَّ سَاجِدًا،ثُمَّ ارْفَعْحَتَّى تَطْمَئِنَّ جَالِسًا،وَافْعَلْ ذَلِكَ فِيصَلَاتِكَ كُلِّهَا». رَوَاهُالْخَمْسَةُ

«Намозга турганингда такбир айт, сўнг Қуръондан билганларингни ўқи. Кейин рукуъ қил ва рукуъдаги ҳолингда (бироз) тин ол. Кейин (бошингни) кўтар ва қаддингни ростлаб, тиклан. Кейин сажда қил ва саждадаги ҳолингда ҳам (бироз) тин ол. Кейин бошингни кўтар ва ўтирган ҳолингда (бироз) тин ол. Намозингнинг ҳаммасида ҳам шундай қил», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Бу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қуръондан билганларингни ўқи», демоқдалар. Агар Фотиҳани қироат қилиш фарз бўлганида, албатта айтган бўлар эдилар.

Ҳанафийлар ижтиҳодига кўра бундан олдинги ҳадис «Ким Фотиҳа сурасини ўқимаса, унинг намози тўлиқ бўлмайди», деган маънода айтилган. 

Ҳамма далилларни қўшиб ўрганилганда, намозда Фотиҳа сурасини қироат қилиш вожиб ҳисобланади.

Бир сура ёки уч оятни зам қилиш.

«Зам қилиш» дегани «ортидан қўшиш» деган маънони билдиради. Бу ибора намозда Фотиҳа сураси қироатининг ортидан яна бир сура ёки баъзи оятларни ўқишга ишлатилади. Бу намоздаги вожиб амаллардан биридир.

Зам сура қилиш вожиблигига далил:

عَنْ أَبِيقَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم  يَقْرَأُ فِيالرَّكْعَتَيْنِ الْأُولَيَيْنِ مِنْ صَلَاةِالظُّهْرِ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ،وَسُورَتَيْنِ، يُطَوِّلُفِي الْأُولَى وَيُقَصِّرُفِي الثَّانِيَةِ، وَيُسْمِعُالْآيَةَ أَحْيَانًا، وَفِيالْعَصْرِ مِثْلَ ذَلِكَ،وَكَانَ يُطَوِّلُ فِيالرَّكْعَةِ الْأُولَىمِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِوَيُقَصِّرُ فِيالثَّانِيَةِرَوَاهُالْخَمْسَةُ إِلَّاالتِّرْمِذِيَّ

 Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин намозининг биринчи икки ракъатида «Фотиҳатул Китоб» ва икки сурани ўқир эдилар: биринчи ракъатни узун қилиб, иккинчисини қисқа қилар эдилар. Гоҳида оятни эшиттириб қўярдилар. Аср намозида ҳам шундай қилар эдилар. Бомдод намозининг биринчи ракъатини узун, иккинчисини қисқа ўқир эдилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَأُمِرْنَا أَنْ نَقْرَأَ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ وَمَا تَيَسَّرَرَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Фотиҳани ва муяссар бўлганичани қироат қилишга амр қилинган эдик».

Имом Абу Довуд ривоят қилган.

وَعَنْ أَبِيهُرَيْرَةَ: رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّالنَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم  أَمَرَهُ أَنْيَخْرُجَ فَيُنَادِيَلَا صَلَاةَ إلَّا بِقِرَاءَةِفَاتِحَةِ الْكِتَابِ فَمَازَادَرَوَاهُ أَحْمَدُوَأَبُو دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга (одамлар олдига) чиқишни ҳамда «Китобнинг «Фотиҳа»си ва яна зиёда қироат бўлмаса, намоз йўқ!» деб жар чақиришни амр қилдилар».

Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган.

Имом Байҳақий шунга далолат қиладиган нарсани Али, Ибн Масъуд ва Оиша розияллоҳу анҳумдан ривоят қилган.

عَنْ أَبِيسَعِيدٍ، قَالَ رَسَولُاللهِ صلى الله عليه وسلم: «وَلَاصَلَاةَ لِمَنْ لَمْيَقْرَأْ بِالْحَمْدِ وَسُورَةٍفِي فَرِيضَةٍ وَغَيْرِهَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَابْنُمَاجَهْ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Фарздами ёки бошқасидами, «Ал Ҳамду» ва сура ўқимаган кишининг намози йўқ», дедилар». 

Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган:

قَالَ رَسَولُاللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَاصَلَاةَ لِمَنْ لَمْيَقْرَأْ بِفَاتِحَةِ الْكِتَابِوَآيَتَيْنِ مِنَالْقُرْآنِ». رَوَاهُالطَّبَرَانِيُّ

Имом Табароний қилган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Қуръоннинг «Фотиҳа»сини ва икки оятни ўқимаса, унинг намози бўлмас», деганлар.

قَالَ رَسَولُاللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَاتُجْزِئُ الْمَكْتُوبَةُ إِلَّابِفَاتِحَةِ الْكِتَابِوَثَلَاثِ آيَاتٍ فَصَاعِدًا». رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ

Ибн Адийнинг ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Фарз намоз Китобнинг «Фотиҳа»си, уч оят ва ундан кўписиз намоз бўлмайди», деганлар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Аллоҳ таоло.Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар бундан кўп давоми...

3707 09:05 / 11.09.2019
1. Ўғил.Уламоларимиз ҳамма далил ва ҳужжатларни батафсил ўрганиб чиқиб, .Эркаклардан меросхўрлар ўн бешта,, деганларАгар ўғил бир ўзи бўлса, мероснинг ҳаммасини давоми...

3195 15:12 / 21.01.2020
Намоздан .салом, лафзи ила чиқиш вожибдир. Бунинг далиллари қуйидагича . ,. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

4494 17:00 / 30.12.2021
Жума, икки ийд намози, эҳром ва Арафа учун ғусл суннатдир.Поклик дини бўлган Ислом мусулмонларни фақат вожиб ғусллар билан кифояланиб қолмасдан, ғусл вожиб давоми...

5111 14:07 / 10.09.2020