1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рўзанинг яна бир фойдаси кашф этилди

09:04 / 08.04.2022 3338 pdf Ўқиш режими + -

MIT биологлари охирги тадқиқоларидан бирида кекса ёшли инсонлардаги ўзак ҳужайралар фаолияти аста-секин сусайиб боришини аниқлашди. 24 соатлик рўза билан ушбу ҳужайра фаолияти қайта тикланиши мумкин экан. Рўза тутиш амалиётини сичқонларда тажриба қилиб кўрган олимлар ўзак ҳужайраларнинг янгиланиш қобилияти сезиларли даражада яхшилашига гувоҳ бўлишди. Бу ҳақда Muslim Mind телеграм канали sciencedaily.com нашрига таяниб маълум қилди.

«Рўза тутган» сичқонларда ҳужайралар глюкоза ўрнига ёғ кислоталарини парчалай бошлади. Бу ўзгариш ўзак ҳужайраларининг янгиланишига туртки берди.

Ушбу тадқиқотда энергия манбаи сифатида глюкозани ишлатиш ўрнига, организм ёғ кислоталарини метаболизация қила бошлаганда, генлар экспрессиясини ўзгартириши орқали содир бўлади (транскрипция омиллари ўзгаради ва генлар бошқача ўқила бошланади). Тадқиқотда қатнашган сичқонлар 24 соат давомида оч қолдирилди.

Тадқиқот хулосаларида, бу турдаги очлик кимётерапия олган саратон билан касалланганларнинг тикланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин экани қайд этилган.

Тадқиқот Массачусетс технология институти олимлари томонидан ўтказилган ва хулосалар 2018 йилнинг май ойида чоп этилган.

Манба: Muslim.Mind

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Музаффар Комилов, муфтий Шайх Нуриддин давоми...

1422 19:43 / 05.11.2025
Президент Шавкат Мирзиёев 22 март куни Самарқандга ташриф буюриб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди. ndash Куни кеча халқимиз давоми...

989 15:50 / 22.03.2025
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг .Адолатли дунё мумкин, номли янги китоби Туркияда сотила бошлади. Бу ҳақда 6 сентябр куни .Анадолу, агентлиги хабар давоми...

2516 17:30 / 08.09.2021
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзияда жойлашган дунёнинг иккинчи энг йирик Қуръони Карим босмахонаси .Nasyrul Quran, маърифий мажмуасига ташриф буюрди, деб давоми...

2144 15:13 / 08.07.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021