1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Биз қандай яшаяпмиз

17:00 / 15.06.2022 2853 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйимизда телевизор бўлгани сабаб, китоб мутолаасини ва илм олишни эсдан чиқардик.

Уйимизда эшигимиз тагигача такси ёки ўзимизни машинамиз бўлгани сабаб пиёда юрмай, жисмонан кам ҳаракат бўлиб қолдик.

Уяли телефонлардан фойдаланишни бошлаганимиздан буён хат ва мактубларни қоғозга ёзмай, қўлларимизга ручка ушламай қўйдик.

Компьютер жиҳозлари оммалашгач, фонограмма кенг қулоч ёйгач, тилимизда қандай сўзлар тузишни унутиб қўйдик.

Банк билан алоқа қила бошлагач мол-дунёнинг қийматини унутдик.

Хушбўй бренд атирлар ишлаб чиқарилгач, атиргулнинг табиий ифорини ҳис қилолмай қолдик.

Тайёр мазали пиширилган таомларни сотиш ва етказиб бериш имкониятлари кенгайгач, уйда таом пиширишга эринчоқлик қила бошладик.

Тўхтовсиз барча соҳаларда илдамлаш, ривожланиш тезлашиб кетгач, қандай тўхташни билмай қолдик.

Интернетда ижтимоий тармоқлар кўпайгач, қариндошларимиз, оила-аъзоларимиз ва дўстларимизни зиёрат қилишни унутиб қўйдик.

Хитойлик бир бизнесмен вафот этгач, ундан аёлига 1,9 млрд доллар мерос қолибди. Кейин у аёлга бизнесменнинг ҳайдовчиси уйланибди. Ҳайдовчи айтади: «Мен умр бўйи шу раҳбарим учун хизмат қиламан, деб ўйлардим. Энди билдимки, раҳбарим бутун умр мен учун ишлаган экан».

Қиммат телефондан фойдаланувчилар аслида ўша жиҳознинг ўттиз фоизинигина ишлатадилар. Телефоннинг етмиш фоиз имконияти бекор туради.

Қиммат автомашина эгалари шу уловларининг ўттиз фоизидан фойдаланадилар. Қолган етмиш фоизи бекор туради.

Катта ва ҳашаматли уй сотиб оладиганлар ўша ҳовлининг ўттиз фоизида истиқомат қиладилар. Ҳовлининг  етмиш фоизи эса фойдаланилмай бекор туради.

Қимматбаҳо либосларингизни ҳам ўттиз фоизини киясиз холос, қолган етмиш фоизи кийим илгакда осиғлиқ туради.

Ҳаётингизни мол-дунё тўплаш ҳаракатида ўтказасиз, ваҳоланки, ўттиз фоизидан фойдалана оласиз, қолгани меросхўрларингизники бўлиб қолади.

Аллоҳ таоло барчамизни дунёга берилиб, охиратни унутиб қўйишдан асрасин, мол-дунёни охиратда захира бўладиган ишларга сарф этишимизни насиб этсин!

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кечанинг биринчи вирдиҚуёш ботгандан хуфтон вақтигача. Мурид шом намозини ўқиганидан кейин хуфтонгача бўлган вақтни ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилади.Анас давоми...

2592 18:20 / 17.04.2020
Ҳақиқий бахтсаодатни инсон Аллоҳга итоат, Унга таслимият ва муҳаббат билангина топади, чунки Аллоҳ бандасини Ўзига муҳтож қилиб яратган. Бу муҳтожлигимизни давоми...

3052 14:00 / 26.01.2023
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий шундай дедилар .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак номлари зикр қилинганда салавот ва салом айтиш вожибдир. Кимдир давоми...

3278 09:00 / 18.12.2022
Йўлларни қадамбақадам босиб ўтилади. Дарахтлар ҳам миллиметр, миллиметрлаб ўсади. Томатома кўллар пайдо бўлади. Бирданига келган сув эса сел бўлиб, офатга давоми...

2746 14:00 / 09.07.2022