1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Ота-онага яхшилик қилиш

17:04 / 16.06.2022 6821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло биз бандаларни ота-оналаримизга яхшилик қилишга буюрган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

وَقَضَى رَبُّكَ أَلَّا تَعْبُدُوا إِلَّا إِيَّاهُ وَبِالْوَالِدَيْنِ إِحْسَانًا إِمَّا يَبْلُغَنَّ عِنْدَكَ الْكِبَرَ أَحَدُهُمَا أَوْ كِلَاهُمَا فَلَا تَقُلْ لَهُمَا أُفٍّ وَلَا تَنْهَرْهُمَا وَقُلْ لَهُمَا قَوْلًا كَرِيمًا وَاخْفِضْ لَهُمَا جَنَاحَ الذُّلِّ مِنَ الرَّحْمَةِ وَقُلْ رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا

 

«Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт!» (Исро сураси, 23-оят).

«Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва: «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», – деб айт» (Исро сураси, 24-оят).

 

وَوَصَّيْنَا الْإِنْسَانَ بِوَالِدَيْهِ حَمَلَتْهُ أُمُّهُ وَهْنًا عَلَى وَهْنٍ وَفِصَالُهُ فِي عَامَيْنِ أَنِ اشْكُرْ لِي وَلِوَالِدَيْكَ إِلَيَّ الْمَصِيرُ

 

«Инсонга ота-онаси ҳақида тавсия қилдик: онаси уни заифлик устига заифлик билан кўтарди; уни сутдан ажратиш икки йилдадир. Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Ва қайтиш фақат Менгадир». (Луқмон сураси, 14-оят).

 

Биррул волидайн дегани ота-онага қалб, сўз, ва амал билан яхшилик қилиш демакдир. Яъни, энг гўзал ҳис-туйғуларни, энг гўзал гапларни ва энг гўзал ишларни уларга тақдим этиш. «Бирр» сўзи фазл, яхшилик, маъруф деган маъноларни ифода қилади. «Барр» сўзи тақводор ёки ростгўй деган маънони билдиради. «Биррул волидайн» жумласи, ота-онага эътибор қилиш, уларнинг хизматларини бажариш, доим яхши муносабатда бўлиб, икковларига мулойимлик кўрсатиш маъноларини ифода этади. «Бирр» сўзи оққ бўлиш сўзининг зиддидир. Ота-онага оққ бўлиш дегани уларга ёмонлик қилиш, ғазаблантириш, ҳақларини поймол қилиш деганидир. Оққ бўлиш яхшиликни тарк этиш маъносини ҳам ўз ичига олади.

Ислом яхшилик динидир. Яхшиликнинг энг улуғи эса ота-онага яхшилик қилишдир. Дарҳақиқат, Ислом дини ота-онага яхшилик қилишга қаттиқ қизиқтирган ва Аллоҳга итоат қилиш билан ота-онага итоат қилишни ёнма-ён келтирган ва фарз намозидан кейинги яхшиликларнинг энг улуғи ҳамда амалларнинг энг афзали ота-онага яхшилик қилиш дея эълон қилган.

Зуннун айтади: «Уч амал борки, яхшиликнинг энг улуғи ҳисобланади.

1. Ота-онага чиройли итоат қилиш, камтарлик қанотини ёзиш, уларга мол-дунё сарфлаш орқали уларга яхшилик қилиш.

2. Фарзандларга чиройли одоб бериш, уларни яхшиликка чорлаш орқали болаларга яхшилик қилиш.

3. Инсонларга очиқ чеҳра билан юзланиш, улар билан гўзал муомала орқали барча инсонларга яхшилик қилиш».

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббнинг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Роббнинг ғазаби ота-онанинг ғазабидадир», дедилар».

Термизий ривоят қилган. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган ва Ҳоким ҳам ривоят қилган.

Ота-она фарзандларига бор будини бахшида қилгани, уларни севгани учун ташаккур айтишга, тақдирлашга энг ҳақли инсонлардир.

Оталар тақдим этган буюк қурбонликларга, албатта фарзандлар масъулият билан жавоб қайтаришлари керак. Фарзандлар бажариши лозим бўлган ўша масъулиятлар қуйида акс этган.

— Ота-она билан раҳмат, тавозуъ, мулойимлик, ҳокисорлик, эҳтиром ва тақдирлаш билан муомала қилиш.

— Ҳокисорлик қанотини уларга паст тутиш, ёрдам қўлини чўзиш, хусусан, улар кексайганда, бемор бўлганда ва ҳожатлари тушган пайтда.

— Гуноҳ бўлмаган барча буйруқларга лаббай деб итоат қилиш ва хатолари қандай бўлишидан қатъий назар улар билан яхшилик асосида яшаш.

— Уларга ширин сўз айтиш, ёмон сўз айтишдан, жеркиш, малоллик маъносидаги иборалардан, уфф дейишдан сақланиш.

— Уларни ҳақларига ҳаётлик чоғларида ҳам вафотларидан кейин ҳам дуо қилиш.

— Ҳаётлик чоғларида улар билан, улар борди-келди қиладиган инсонлар билан силаи раҳмни бардавом қилиш.

— Вафотларидан кейин васиятларини амалга ошириш.

Аҳли илмлар ота-онага яхшилик қилиш фарз эканига, уларга оққ бўлиш гуноҳи кабиралардан эканига иттифоқ қилишган. Бу ижмоъ билан собит бўлган.

Манба:

«Тафсири Ҳилол»

eskchat.com

Арабчадан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Ҳишом ибн Урва отасидан ривоят қилади .Аллоҳ таолонинг .Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат,, деган қавли ҳақида .Иккови ирода давоми...

2071 14:50 / 15.09.2024
Саҳл Исфаройиний айтади .Менга Сулайм, яъни Абул Фатҳ Розий айтиб берганди .Рай шаҳрига сафар қилганида ўн ёш атрофида бўлган экан. Сафари ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

6219 11:00 / 09.12.2023
намоз ибодатларнинг онасидир18. Абу Дардодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар.Аллоҳга ширк келтирма, давоми...

2970 12:16 / 06.11.2018
Мужоҳиддан ривоят қилинади.Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳунинг олдида эдим. Унинг хизматчиси қўйнинг терисини шилаётган эди. Шунда у киши.Эй ғулом Қўйни сўйиб давоми...

3598 13:05 / 20.12.2019
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021