1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Чақалоқнинг жинси

05:00 / 09.03.2017 8952 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми? Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. Чақалоқнинг жинси эркакдан она қорнига тўкиладиган суюқликка боғлиқ бўлади. Бошқача қилиб айтганда, унинг жинси отадан келадиган манийнинг ҳужайраларига боғлиқ бўлар экан. Она организми туғилажак боланинг насли аниқланадиган жараёнда иштирок этмайди.

Ва албатта У Зот отилиб чиқадиган нутфадан эркак-аёл жуфтларни яратгандир

Нажм сураси, 45-46-оятлар

Ахир у (бачадонга) тўкиладиган манийдан бир (ҳақир) нутфа эмасмиди?! Сўнгра лахта қон бўлди. Бас, (Аллоҳ уни) яратиб, расо (инсон) қилди. Сўнг ундан эркак ва аёл жуфтларни (пайдо) қилди.

қиёмат сураси, 37-39-оятлар


Тажрибалар асосида туғилажак боланинг жинси фақат отанинг манийси таркибидаги ҳужайраларга боғлиқ эканлиги, она организмининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги аниқланди. 

Чақалоқнинг жинсини белгилаб берувчи омил - бу хромосомалардир. Боланинг ўғил ёки қиз бўлиши ота манийсидан она организмига Х ёки Y хромосомаларнинг қайси бири ўтишига боғлиқ бўлади. 

Шак-шубҳа йўқки, йигирманчи асрнинг ўрталаригача, яъни генетика фани пайдо бўлгунига қадар, инсоният туғилажак чақалоқнинг пушти белгиланадиган бундай нозик ва мураккаб механизмлардан мутлақо бехабар эди. Аксинча, кўпгина жамиятларда боланинг жинси айнан она организмига боғлиқ деган хато фикр ҳумкрон эди. Тарихдан маълумки, кўпгина халқларда қиз туққан аёллар таҳқирланиб, ҳуқуқлари поймол қилиб келинган.

Қуръони Каримда эса, генетиканинг фан сифатида пайдо бўлиши ва ген тушунчасининг фанга кириб келишидан деярли ўн уч аср аввал бўлажак фарзанднинг ўғил ёки қиз бўлиши аёл эмас, балки айнан ота организмига, унинг маний таркибига боғлиқ бўлиши очиқ-ойдин баён қилиб берилган.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг келиб чиқиши ва ўлгандан кейин қайта тирилиши ҳақида маърузаҚуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган давоми...

7094 05:00 / 09.03.2017
quotЕрдаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки улар ҳам сизлар каби умматлар бўлмасалар...quot Анъом сураси, 38Илмий тадқиқотлар давоми...

4327 05:00 / 09.03.2017
Бир умрга татигулик парвозИнсон ҳатто қўлга олгани ҳам жирканадиган ўрмаловчи қуртдан қанотлари минг хил рангда товланувчи гўзал капалакларнинг пайдо бўлишига давоми...

4087 05:00 / 09.03.2017
Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўрди. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин давоми...

4290 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021