1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Бир умрга татигулик парвоз

05:00 / 09.03.2017 4087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир умрга татигулик парвоз

Инсон ҳатто қўлга олгани ҳам жирканадиган ўрмаловчи қуртдан қанотлари минг хил рангда товланувчи гўзал капалакларнинг пайдо бўлишига унча эътибор қилмай қўйганмиз. Пиллани тешиб чиқадиган ва ҳеч кимнинг назарига ҳам илинмайдиган ўрмаловчининг бирдан қанотлари кўзларни қамаштирадиган даражада ранг-баранг, дунёда тенги йўқ чиройли капалакларга айланиб қолиши аслида ўта ҳайратланарли воқеадир.

Бу эврилиш бирор нарса ҳақида унинг зоҳирига қараб баҳо бермасликка чорлаётгандек туюлади, унинг ичида бундай ажойиб ўзгаришларга ёрдам берувчи, назарга ҳам кирмайдиган улкан имконият яширинганини эслатгандек бўлади. Бу ақл бовар қилмас эврилиш ушбу ғаройиб олам ичида яшаб турган табиатнинг қонунларини яратган оламлар Парвардигорининг ҳикмати, қудрати ва буюклиги нақадар олийлигини кўрсатади.

Бироқ ҳамма ҳам табиат қонунларининг Аллоҳнинг иродасига боғлиқлигини билавермайди, бу жараён ўзича кечади, деб ўйлайди. Айнан капалакларнинг минглаб тури ичидан биттасинигина мисол қилиб келтирсак, бу жонзот тасодифан пайдо бўлиб қолмаганини кўрсатади ва бу ўзига хос ажойиб махлуқларнинг ҳақиқатан ҳайратланарли имкониятларига гувоҳ бўлиш мумкин.

Гап Данаид капалаклари ҳақида кетяпти. Уларнинг ғаройиблиги шундаки, бу капалаклар ҳатто Атлантика океанини кесиб ўтиб, бир неча минг километр йўл босишади, мураккаб кўчиш парвозини амалга оширишади. Бундай олис масофага кўчиш ҳатто қушларга ҳам оғирлик қилади, миттигина ва жисман нозик капалаклар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бунчалик узоқ саёҳатга уларни нима ёки ким мажбур қиларкин? Наҳотки бу ажойиб ҳашаротнинг жимитгина мияси бу хавфли парвознинг барча яхши ва ёмон жиҳатларини таҳлил қилишга қодир бўлса? Ёки бунчалик улкан масофани босиб ўтган капалакларнинг олдинги аждоди кейинги зурриётига бу ҳақда хабар берганмикин?


Жонзотларнинг кўчиши масалаларини тадқиқ қилувчи олимлар буни уларнинг лаёқатлари «табиат датчиклари” деб аталмиш қуёш ва магнит навигациясига боғлиқ экани билан изоҳлашади. Биров бу ҳам ҳайратни янада оширади: онги бўлмаган капалаклар бундай мураккаб қобилиятни қаердан олишган ва бундан фойдаланишни қандай ўрганишган? Улар оддийгина ўрганиб қолишмаган, балки ҳар гал дунёга келибоқ биринчи шу билан танишишади. Ахир капалаклар бу ғаройиб сафарларидан дунёга келган жойларига қайтиб келишмайди-ку! Чунки уларнинг бутун умри кўчишга кетадиган вақтга аранг етади, ортга қайтишга умрлари етмайди. Улар дунёни янги яшаш ҳудудида турганларида тарк этишади, лекин уларнинг ўрнига бошқа капалаклар келади. Улар пайдо бўлишганидан сўнг, аввалига қуртнинг арзимас қиёфасида, кейинчалик пиллада, шундан кейингина қанот пайдо қилиб тиккасига юқорига кўтарилишади ва аждодлари учиб келган ўлкага қайтиб кетишади.

Бу митти ва нозик жонзотларнинг бунчалар қисқа, аммо ғаройиб ҳаёт йўлини бир тоифа олимлар “ҳаётнинг ўзгарувчан шароитларига мослашиш” деб аташади. Агар шундай бўлса, капалакларда ўта юксак онг ва уларнинг даражасидагиларда учрамайдиган бемисл жасорат хислати бўлиши керак эди. Акс ҳолда, кимдир уларни ўзлари ҳам ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган хавфли саргузаштлар сари йўллаётган бўлиши керак бўлади. Уларни ким олис ва хафли парвозга йўллаяптикин – “сўқир табиий куч”ми ёки буюк донолик ва қудрат Эгаси бўлмиш Аллоҳми? Бу саволнинг жавоби ҳар бир холис тадқиқотчига кундай равшан эмасми?


Muslim Politic маълумотлари асосида Аҳмад Муҳаммад тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиз туғилажак чақалоқнинг ўғил ёки қиз бўлиши нимага боғлиқлигини биласизми Қуръон оятлари чақалоқнинг жинси унинг отасига боғлиқ бўлишини билдирмоқда. давоми...

8953 05:00 / 09.03.2017
...Саросима, пушаймонлик, қўрқув ва ҳамма ёлғиз... Фақатгина Аллоҳ ёрдам қила оладиган Кун. Дунёда кўп эътибор берилган обрўэътиборнинг, оилалар, молмулк ва пулнинг давоми...

4401 05:00 / 07.03.2017
.Ахир, Биз сизларни бир ҳақир су в дан яратмадикми Сўнг у сувнутфани пухта қароргоҳда она қорнида барқарор қилиб қўймадикми Маълум муддатгача яъни ой куни етиб давоми...

4085 05:00 / 09.03.2017
Мўъжизалар оламиТошкентдаги геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси ишлаб чиқариш ва ўқув маркази илмий музейида кишини ҳайратда қолдирадиган икки тош давоми...

4276 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021