1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Луқмони Ҳакимнинг вафотлари

10:00 / 24.12.2022 3440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Исҳоқ Саълабий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: 
«Мен баъзи китобларда Луқмони Ҳаким ҳақларида ушбу ҳикояни ўқидим: «У киши ўғилларига:
يَا بُنَيَّ إِنَّهَا إِن تَكُ مِثْقَالَ حَبَّةٍ مِّنْ خَرْدَلٍ فَتَكُن فِي صَخْرَةٍ أَوْ فِي السَّمَاوَاتِ أَوْ فِي الْأَرْضِ يَأْتِ بِهَا اللَّهُ إِنَّ اللَّهَ لَطِيفٌ خَبِيرٌ
«Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар ачитқи уруғи вазнича бўлса-ю, у бир қоя тош ичида, ёки осмонларда, ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 16-оят) дея насиҳат қилиб, юраклари безовта бўлиб, вафот этдилар. Мана шу ўғилларига айтган энг сўнгги ҳикматлари эди».
Бу ҳикоя ҳақида шундай хулоса қилдим. Албатта, Луқмони Ҳаким гарчи Қуръони Карим замонига етмаган, Аллоҳнинг Каломини эшитмаган ва ўқимаган бўлсалар ҳам, у киши айтган ва вафотларига сабаб бўлган мазкур ҳикматни Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ҳикоя тарзида нозил қилган. Валлоҳу аълам».


«Қотлал Қуръан» китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар Мухтор имом Муҳаммад Маҳдий Санусий раҳимаҳуллоҳни олдига киришга изн сўради. Унга деди .Саййидим, албатта дўстларимиздан кўпчилиги муайян дуо ва давоми...

2818 14:02 / 10.09.2021
Қуръон қайси қори томонидан ўқилаётган бўлса ҳам, уни тинглаётган мусулмон киши .Мен гапираётган Аллоҳни эшитяпман, деб тасаввур қилиши ва ўқиётган қорини давоми...

3725 12:00 / 18.02.2022
Ҳақиқий мулкдорлик биров сенга хўжайин бўлмаслигидир. Рағбат сенга эга чиқмаслигидир. Ҳавас сени олдида ҳайдамаслигидир.Ҳақиқий салтанат ҳар кун қалблар давоми...

2856 11:17 / 03.06.2021
Назир Муҳаммад Айёд 1972 йили Қоҳира шаҳрида туғилган. 1995 йил .Усул аддин, бўйича .Ақида ва фалсафа, йўналишида бакалавр даражасини олган. 2000 йилда .Усул аддин, давоми...

1126 16:15 / 11.10.2024