1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Ҳамдардлик: Кўпчилигимиз таъсирланган ўша машҳур тасбеҳ тутган қўл соҳиби

12:56 / 10.02.2023 2894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бутун дунёни ларзага солган Туркия ва Сурияда бўлиб ўтган қаттиқ ер силкинишлари кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлди. Айни вақтда ушбу ҳудудларда тезкор қутқарув ишлари давом этиб турибди ва ҳалок бўлганлар сони ҳақида ижтимоий тармоқларда эълон қилинмоқда.
Интернетда зилзила оқибатида ҳусни хотима топган, кўпчилигимиз таъсирланган ўша машҳур тасбеҳ тутган қўл соҳиби, кўриб турганимиз мана шу муборак зот эканлари аниқланди. 
Аҳли тасаввуф бўлган бу зот, Истанбулдаги тасаввуф шайхларидан бўлмиш Усмон Нури Тўпбош ҳазратларининг «Ҳатай» ҳудуди вакили Маҳмуд Дурусўй ҳазратлари экан.
Одатларига кўра таҳажжудга туриб, ўз вирдлари, зикр ва Ҳақ таолога ниёзлари ила машғул эканлар, Аллоҳ таоло кимлар учун мусибат қилиб юборгани бу офатда бу зот шаҳодат шарбатини тотдилар.  
Субҳаналлоҳ, тасбеҳ тутган қўллари каби вафотлари ҳам барчага ибрат бўлди.
Зилзила оқибатида вафот этган тасаввуф шайхи Маҳмуд Дурусўй ҳазратларини Аллоҳ таоло барча солиҳ амалларини ўзларига садақаи жория қилиб, раҳматига буркасин, мағфиратига олсин, аҳли илмларга, илмига амал қилган уламоларга ваъда қилган ажру мукофотларидан баҳраманд қилиб, жаннатларига дохил айлаб, шаҳидлар қаторида қилсин. Мусибатзадаларга сабр ва енгиллик берсин. Ярадорлар ва беморларга Аллоҳ таолодан шифои комил сўраймиз.

Аллоҳ таоло барчаларимизни офиятда қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳмад ибн Ҳусайн ибн Али Абдуллоҳ ибн Мусо Байҳақий алХусравжирдий 384 сана Шаъбон ойида тавваллуд топдилар. Ҳофиз, Шофеъий мазҳабининг фақиҳи, ҳар хил илмларнинг давоми...

5180 21:59 / 27.04.2017
Зиёратгоҳни қайта тиклаш лозимШўро даврида бошқа диний қадриятлар қатори Умарали Эшон масжиди ва зиёратгоҳи ҳам қаровсиз ҳолга айланиб қолди. Одамлар масжид ва давоми...

1925 09:19 / 23.10.2021
Бу суратдаги кишига ўғлининг вафоти хабари етганида мусибат учун жазавага тушмади, ғазаб ҳам қилмади Лекин уни қабристонга элтишганда, ўғлининг жасадини давоми...

5992 13:00 / 29.12.2021
Ушбу мақола Учкўприк тумани, Яккатут қишлоғида жойлашган Умарали эшон мақбарасининг тарихини ёритишга бағишланган бўлиб, унда нақшбандия тариқатининг давоми...

2429 09:00 / 11.10.2021