1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Олим ва обид ёхуд умматнинг совути

11:07 / 16.02.2024 2412 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибнул Қоййим ўзининг «Мифтоҳу дорус саодати» номли китобида келтиради:
«Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади:
«Шайтонлар Иблисдан сўрашди:
- Сени олим вафот этганида қаттиқ хурсанд бўлганингни кўрамиз-у, обид ўлганида унчалик хурсанд бўлганингни кўрмаймиз. Сабаби нима?


Иблис деди:
- Мен билан юринглар!
Улар бирга бир ибодат қилиб турган обиднинг олдига келишди. Иблис обиддан сўради:
- Роббинг бутун оламни бир тухум ичига жойлаштириши мумкинми?


Обид деди:
- Билмайман!
Иблис шайтонларга деди:
- Кўрдингизми, у ҳозир кофир бўлди!


Сўнгра улар биргаликда бир олимнинг ҳузурига келишди. Олим шогирдлари билан кулишиб суҳбатлашмоқда эди. Иблис деди:
- Бизнинг сенга бир саволимиз бор эди!


Олим деди:
- Айтавер!
- Роббинг бутун оламни битта тухумга жойлай оладими?


- Албатта!
- Қандай қилиб?
- Роббим «бўл» деса тамом, бўлаверади!


Иблис шайтонларга деди:
- Кўрдингизми, обид ўзидан у ёққа ўта олмайди. Олим эса кўп халқни мендан тортиб олди!».


Умматни олимлар муҳофаза қилишади. Улар умматнинг совути, метин тоғидирлар. Масалан мўътазила фитнасини олайлик. Бу эътиқод ҳатто саройгача етиб борди. Икки халифа Маъмун ва Муътисимлар бу ақиданинг даъватчиларига айланишди. Улар инсонларни мажбурлаб бу эътиқодга олиб кира бошлашди. Қанча олимлар қатл қилинди. Мусулмонларнинг ақидасини ҳимоя қилиш учун Аллоҳ таоло Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳни ўртага ташлади. Бир кишининг саботи ва мунозараларда тоғдек туриб бериши, орқасига тушадиган қамчи ва дарраларга чидаб бериши билан Аллоҳ бу умматни бузуқ эътиқоддан сақлаб қолди.


Биз ибодатни камситмоқчи эмасмиз. Аммо обид ўзи бўлса, олим бутун бир умматдир. Шуни англатмоқчимиз холос.


Бир кишининг тузалиши ёки бузилиши унинг ўзидан нарига ўта олмайди. Тор доирада қолади.


Аммо олимнинг бузилиши ёки солиҳ бўлиши кўп инсонларга таъсир қилиши мумкин. Чунки инсонлар уларга эргашади, уларнинг амалини кузатиб туришади. Олимлар бузилса одамлар ҳам бузилади. Олимлар саботли бўлишса одамлар ҳам собит тура олишади!


Халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳнинг халифа бўлишида, унинг адолат ила ҳукм қилишида олимлардан Ражо ибн Ҳайванинг ўрни беқиёсдир. Ражо олдинги халифа Сулаймон ибн Абдулмаликка ўзидан кейин Умарни валиаҳд қилишини айтган эди. Умарнинг нималар қилгани ҳаммага маълум. Албатта бу ислоҳотлардан олим Ражо ибн Ҳайванинг мезонида насибалар бўлади иншааллоҳ!


Мусулмон ўлкаларидан мўғулларнинг чиқиб кетишида уламолардан Изз ибн Абдуссаломнинг хизматлари катта. Албатта унинг мезонида бундан насиба бўлажак иншааллоҳ. У ҳақ гапни гапириб, ҳақда собит турган эди!


Абдулқодир Полвонов

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 сентябрдаги 03-07/7119-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаръий илмларнинг икки рукни бор.Биринчи рукн.Шаръий илмлар аслий манбаалардан ndash Қуръони карим, суннати мутоҳҳара, уламолар ижмоси ва мазкур уч манбага давоми...

5703 00:33 / 11.05.2017
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга дедилар.Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат давоми...

3159 15:00 / 12.12.2021
Яҳё ибн Холид Бармакий халифа Ҳорун арРашидга вазир эди. У олимлардан Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳга илм бериши ҳамда суннатни тарқатишидан чалғимаслиги учун ҳар давоми...

2221 12:00 / 16.01.2023
Қуръони каримнинг ёдланиши, тиловати ва тушунишнинг осон бўлиши ҳам Аллоҳ таоло томонидан бандаларига икром, раҳмат ва фазилатидир. Аллоҳ таоло .Қамар, сурасининг давоми...

7284 14:00 / 17.12.2023
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151233 14:35 / 11.08.2021