1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хушхабар: Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилиндилар

23:56 / 20.04.2024 1506 pdf Ўқиш режими + -

 

2024 йил 20 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида Ислом олами уюшмаси таркибидаги Исломий фиқҳ академиясининг 23-давра йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзолигига қабул қилинганлари эълон қилинди.

Исломий фиқҳ академияси Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Шу ўринда айтиш ўринлики, охирги йилларда Диний идоранинг мусулмон дунёси билан алоқалари ривожланиб, турли йўналишларда муносабатлар йўлга қўйилди. Айниқса, халқаро ташкилотлар билан амалий ҳамкорлик ўрнатилди, турли давлатлар диний идоралари билан меморандумлар имзоланди, хориждаги илмий конференциялар, Қуръон мусобақалари ва кўргазмаларда вакилларимиз фаол иштирок этмоқда.

Таъкидлаш керакки, шу пайтга қадар ҳам Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолари кенгаши ва Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоси сифатида нуфузли тадбирлардаги ташаббуслари мусулмон дунёси томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Шунингдек, долзарб мавзудаги чиқишлари Миср Араб Республикаси, Қатар, Россия ва МДҲдаги бир қатор давлатларнинг минглаб кузатувчиларга эга бўлган сайт ва ижтимоий тармоқлар, газета-журналларда араб, инглиз ва рус тилларида нашр этилди.

Ўзбекистон вакилининг мазкур кенгашга қабул қилингани юртимизда давлатимиз Раҳбари раҳнамолигида амалга оширилаётган кенг кўламли диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг юксак эътирофи бўлди.

Муфтий ҳазратлари ўз навбатида ташкилот раҳбарияти ва аъзо уламоларга билдирилган ишонч учун самимий ташаккур айтдилар. Шунингдек, муштарак мақсадлар бўлмиш Ислом дини, мусулмон умматига хизмат қилиш, Ислом фиқҳининг эътироф этилган манбаларидан бутун дунё мусулмонлари дуч келаётган замонавий муаммоларга ечим топиш, мусулмонлар олдида турган масалаларни ҳал қилишда муносиб иштирок этиш, Ислом фиқҳий меросини тарғиб қилиш ва бу соҳадаги илмий тадқиқотларни рағбатлантириш борасида бор билим-тажриба ҳамда имкониятларини сафарбар этишларини маълум қилдилар.

Шу билан бирга, нуфузли Кенгашга аъзолик шараф бўлиш билан бирга катта масъулият эканини сўзладилар.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ушбу илмий ташкилотга аъзо бўлишлари Аллоҳ таолонинг фазли ҳамда ёрдами ила 35 йилдан зиёд вақт мобайнида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги фидокорона меҳнатлари самарасидир.

Аллоҳ таолодан Муфтий ҳазратларига Исломий фиқҳ академиясидаги фаолиятларида улкан зафарлар тилаймиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари ҳам ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига соғсаломат етиб келдилар. Ишчи гуруҳи томонидан 7200 нафар давоми...

1990 18:15 / 05.08.2019
Бугун .ҲилолНашр, нашриётининг мажлислар залида .Китобхонлик мактаби, лойиҳасининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. Унда Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларининг давоми...

1513 10:10 / 07.06.2022
Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳроқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Қурбон ҳайити билан самимий давоми...

2257 14:35 / 25.07.2020
Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиз тарихидаги муҳим воқеа ndash Ўзбекистон давоми...

1041 15:17 / 27.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021