1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлувчи дуо ва амаллар

11:02 / 17.08.2024 2839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бирор янги кийим кийиб, «Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки таом еб, «Алҳамду лиллаҳиллазий атъоманий тоъама ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ», деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради».

Абу Довуд ривояти.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким менинг ушбу таҳоратимдек таҳорат қилиб, орқасидан икки ракат намоз ўқиса, ўша намозида ўзи билан гаплашмаса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади» дедилар».

Бухорий ва Муслим ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким таҳорат олса, таҳоратни чиройли қилса, сўнгра фарз намозини адо қилиш учун (масжидга) борса, имом билан бирга намозни адо қилса, унинг гуноҳлари кечирилади» дедилар».

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ким муаззинни эшитган пайтда, «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ. Розийту биллаҳи роббан, ва бил Ислами дийна ва биМуҳаммадин расула» деса, гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Аллоҳу акбар», деб юзинчисини «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ала кулли шайин қодир, ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи, субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деса, гуноҳлари денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам кечирилади», дедилар.

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида бирор киши «Ла илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илаа биллаҳи» деса, албатта, унинг хатолари каффорат қилинади, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дедилар.

9. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бир кунда юз марта «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи» деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпигидек бўлса ҳам кечирилади, дедилар».

Имом Муслим ривояти.

10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким астағфируллоҳал азиймаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Интернет манбалари асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволМен бир неча йилдан бери оилалиман. Лекин фарзандимиз йўқ. Бир куни бир танишим келиб .Мен бир олим одамдан эшитдим, агар икковларингиз юз минг мартадан давоми...

3609 09:30 / 05.08.2020
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар менга бирор қийинчилик ёки хафачилик етса, қуйидаги калималарни айтишни давоми...

1858 08:14 / 21.11.2024
. Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда ва кеч кирганда .Розийнаа биллаҳи Роббан ва давоми...

1083 05:19 / 15.11.2025
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган давоми...

11337 07:00 / 27.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021