1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мавлиди шариф, устозлар байрами ва китоб тақдимоти ўтказилди

21:39 / 30.09.2024 1396 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 30 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Рабиул аввал ойи муносабати билан Набий алайҳиссалом сийратларига бағишланган мавлиди шариф, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «Раббоний нидолар» ва «Ёшларга насиҳатим» китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбир Қуръони Карим тиловати ва муфтий ҳазратларининг дуолари билан бошланди.

Маросимда сўзга чиққан нотиқлар Ҳақ таоло диёримизга беҳисоб хайру баракаларини ёғдираётгани, сўнгги йилларда юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишларни ота-боболаримиз юз йиллар давомида орзу қилишгани, хусусан, Робиул аввал ойида юртимиздаги масжидларда мавлидлар ўқилиши, диний таълим муассасалари сони тобора ортиб, устоз ва талабаларга энг яхши шароитлар қилиб берилаётгани, юзлаб китоблар нашр этилаётганини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, муфтий ҳазратлари муаллифликларидаги ҳадиси қудсий ва ёшлар тарбиясига оид мазкур китобларни мутолаа қилган китобхон динимиз моҳиятини янада теран англаши, «Раббоний нидолар» ўзбек тилида қудсий ҳадислар жамланиб, мўътабар манбалар асосида шарҳланган илк нашр экани, «Ёшларга насиҳатим» китобида ёшларга оид муҳим масалалар содда, равон ва таъсирчан услубда ёзилганига урғу қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, жорий «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да юртимизда давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. «Ёшларга насиҳатим» китоби ҳам ана шу ташаббусдан илҳом олиб ёзилган.

Китобни мутолаа қилган ўқувчи ўзини буюк аждодларимизнинг вориси эканлигини тасаввур этади ҳамда уларга муносиб авлод бўлишга, билим олиб етук шахс бўлиб вояга етишишга, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишга бел боғлайди. Зеро, китобдан кўзланган асл мақсад ҳам шу аслида. 

Маросимда Рабиул аввал – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган ой муносабати билан Пайғамбаримизнинг ҳаёт йўллари, у зотнинг бутун умматга, барча инсониятга эзгуликда намуна эканликлари оят ва ҳадислар, мавлиди шарифлар ва турли ижодий чиқишлар орқали намоён этилди. 

Тадбир сўнггида Муфтий ҳазратлари сўзга чиқиб, сийрат ойида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам хусни хулқларини ўрганиш ва уларни фарзандларимизга ўргатиш инсон руҳий оламини бойитиши, мазкур китоблар халқимиз, айниқса, ёшларни илм-маърифатли қилиш йўлидаги камтарона уриниш эканини изҳор этдилар. Шунингдек, мана шундай маърифий тадбирларни ўтказишдан мақсад, халқимизни, айниқса, ёшларни комил инсон қилиб тарбиялаш, илм-маърифат, таълим-тарбиясини юксалтириш ҳамда юртимиз ривожи, динимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигига ҳисса қўшадиган муносиб авлодни тарбиялаш эканини баён этдилар.

Қасидалар, муножотлар ва салавоти шарифлар маросимга ўзгача файз бахш этди.

 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Украина мусулмонлари диний идораси 2018 йилги Қуръон мусобақаси натижаларини эълон қилди. Ушбу мусобақа Украина пойтахти Киев шаҳридаги Ислом цивилизация давоми...

2816 17:10 / 19.11.2018
Англия, Уэльс, Шотландия ва Шимолий Ирландия мусулмон жамоалари раҳбарлари мамлакатда исломофобия муаммосининг олдини олиш мақсадида черков, синагог, индус ва давоми...

2332 12:50 / 09.03.2019
Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имомхатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг давоми...

2242 11:42 / 10.11.2021
Бугун, 13 ноябрь куни Республикамиз масжидларида фаолият юритаётган имомхатиб ва ноиблар иштирокида интиқиб кутилган .Йил имоми ndash 2024, кўриктанловининг якуний давоми...

2519 14:22 / 13.11.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021