1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Украинада Қуръон мусобақаси натижалари эълон қилинди

17:10 / 19.11.2018 2819 pdf Ўқиш режими + -

Украина мусулмонлари диний идораси 2018 йилги Қуръон мусобақаси натижаларини эълон қилди.  Ушбу мусобақа Украина пойтахти Киев шаҳридаги Ислом цивилизация марказида ноябрь ойининг 10-11 кунлари бўлиб ўтди. Мусобақада эркаклар, аёллар  ва ёш болалардан иборат саксондан зиёд иштирокчи қатнашди.  Унга кўра қуйидаги иштирокчилар ғолибликни қўлга киритишди:

Қуръони каримни тўлиқ ёд олиш бўйича:

Биринчи ўрин: Мурод Тоштоқ.

Иккинчи ўрин: Абдурроҳман Утфаъдин.

Учинчи ўрин: Жамолиддин Камолиддин.

Қуръони каримнинг ярмини ёд олиш бўйича:

Биринчи ўрин: Иброҳим Абдулҳаққ.

Иккинчи ўрин: Абдурроҳман Баннаҳ.

Учинчи ўрин: Ёро Анжор.

Қуръони каримнинг 10 жузъини ёд олиш бўйича фақат битта ўрин бўлиб, уни Ҳадича Сатиров қўлга киритди.

Қуръони каримнининг 5 жуъзини ёд олиш бўйича:

Биринчи ўрин: Салаҳ Биҳаяҳ.

Иккинчи ўрин: Салоҳиддин Лашейн ва Муҳаммад Салома.

Учинчи ўрин: Оиша Комилова ва Иззат Абдушшукур.

 Ёш болалардан ғолиб бўлганлар: 

Биринчи ўрин: Аҳмад абу Араб.

Иккинчи ўрин: Иброҳим Коритов.

Учинчи ўрин: Саид Юнус.

Тўртинчи ўрин: Яъқуб Иброҳим.


Ушбу мусобақанинг очилиш маросимида Украина ижтимоий институтлар уюшмаси раиси Сирон Орипов сўз олиб,  мусобақа иштирокчиларини муборакбод этди. Мусобақа якунида у барча ташкилотчилар, иштирокчилар ва ҳайъат аъзоларига ўз миннатдорчилигини билдирди.

  Таъкидлаш лозимки, ушбу мусобақа Украина ижтимоий институтлар уюшмаси, Ислом олами робитаси ва халқаро Қуръони каримни ёдлатиш ташкилоти кўмагида Украина  мусулмонлари диний идораси  (Умма) томонидан ташкил этилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 3 октябрь куни Остона шаҳрида Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг V йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх давоми...

1481 15:56 / 03.10.2024
Ҳайит айёми қувончини баҳам кўрган ҳолда, якшанба куни НьюЙоркнинг Бронкс боғида, маҳаллий мусулмонлар ташкилоти муҳтожларга ёрдам бериб, ҳар хил динга мансуб давоми...

2072 10:00 / 20.05.2021
Устоз Рустамжон домла Раҳматуллоҳзодага завжалари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндошуруғларига, яқинларига чуқур ва самимий давоми...

1274 11:49 / 11.09.2024
Аудиолар

232739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151296 14:35 / 11.08.2021