1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

"Мурувват карвони” Қашқадарёда

15:32 / 19.11.2018 2831 pdf Ўқиш режими + -

2018 йил 18 ноябрь куни “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан “Мурувват карвони” номли хайрия тадбири доирасидаги озиқ овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари ва диний-маърифий адабиётлар Қашқадарё вилоятидаги ўксик қалбларга қувонч улашиш мақсадида Қарши шаҳрига етиб келди.

Қарши шаҳридаги “Гулшан” кошонасида вилоятдаги кам таминланган 100 нафар оилага озиқ-овқат маҳсулотлари, 15 нафар ногиронлги бор шахсларга ногиронлик аравачаси, Китоб шаҳар “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юртида таълим олаётган барча талабаларга кийим-кечаклар улашди ва ушбу билим юртининг икки нафар талабасининг 6,5 млн сўм ярим йиллик шартнома пулини тўлаб берилди.

Шу куннинг ўзида фонд томонидан шаҳар ва туман бош имом-хатиблари орқали вилоятидаги 182 та жоме масжидларга тўрт турдаги диний-маърифий китоблар берилди. Шунингдек тадбир сўнгида ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ва ҳомийлар томонидан тадбирда иштирок этган ёрдамга муҳтож оилалар ва ногиронлги бор шахсларга хайрия дастурхони ёзилиб ош тортилди.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Паркент тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш касбҳунар коллежида Умр ndash ўткинчи, хотира ndash абадийrdquo давоми...

3216 09:31 / 03.12.2018
Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими бошлиғи Муҳаммадназар Қаюмовнинг Azon.uz`га маълум қилишича, куни кеча тарқалган хурсанчилик хабарларга бугун яна давоми...

2594 14:54 / 13.08.2020
Буюк мутафаккир аждодимиз, мотуридийлик таълимоти асосчиси имом Абу Мансур Мотуридийнинг издоши, мотуридийлик таълимотининг кенг ёйилишига улкан ҳисса қўшган давоми...

1685 08:48 / 28.09.2021
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларига кириш тест натижалари эълон қилинди. Абитуриентлар мандат натижаларини ўзлари давоми...

1947 18:39 / 31.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021