1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Тупроқ билан боғлиқ мўъжиза

11:15 / 09.10.2024 2575 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Энг яхши дезинфекциялаш воситалари тупроқда топилган. Бу олимлар томонидан тасдиқланган ва Қуръон ва Суннатда эслатиб ўтилган илмий ҳақиқатдир.

Олимлар илм-фаннинг турли соҳаларида кўп нарсаларни кашф қилиш баробарида улар орасида энг ажабланарлиси тупроқни таҳлил қилгандан сўнг, унинг атомлари орасида дезинфекцияловчи модда борлигини аниқлаганларидир. Ушбу модда ҳар қандай вирус ва микробларни йўқ қилиши мумкин. Ҳатто дезинфекцияловчи воситалар қила олмаган микробларни тупроқ олиб ташлайди!

Инсон вафот этганидан сўнг унинг танаси парчалана бошлайди ва ҳар хил турдаги бактериялар унинг ҳужайраларини ютади. Аллоҳ таолонинг бандаларига раҳмати шуки, уларни тупроқдан яратди ва улар тупроққа қайтадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тупроқни покловчи эканини таъкидланганлар.

عن أبي هريرة رضي الله عنه أنَّ رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: إِذَا وَلَغَ الكَلْبُ في إِنَاءِ أحَدِكُمْ فَلْيُرِقْهُ ثُمَّ لْيَغْسِلْهُ سَبْعَ مَرَّاتٍ. رواه مسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин, кейин уни (идишни) етти марта ювсин», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Улардан (ювишлардан) биринчиси ёки биттаси тупроқ билан бўлсин».

Яна бошқа ривоятда «еттинчиси тупроқ билан бўлсин», дейилган.

Бешовлари ривоят қилишган.

Биламизки, итнинг сўлагида микроблар жуда кўп бўлади. Тупроқ таркибида эса шундай моддалар бор эканки, улар ҳар хил микробларни йўқ қила олар экан.

Итнинг сўлаги бирор идишга тегса, бу идишни сув билан ҳар қанча ювмайлик, баъзи микроблар қолиб кетиши мумкин. Шунинг учун бу идишни бир неча марта ювганимизда тупроқ билан ҳам ишқалаб тозаласак, идиш бутунлай дезинфекция қилинган бўлар экан.

Тупроқ билан тозалаш – ўша идишнинг деворларини тупроқ билан артиб, бирон жойини қолдирмай ишқалаб ювиб ташлашдир. Шундай қилинса, идишда ҳеч қандай микроб қолмайди.

Субҳаналлоҳ!

Севикли Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам тупроқда микробларни йўқ қилувчи модда борлигини қандай билдилар экан?! Албатта, бу илмни у зот алайҳиссаломга Буюк Холиқ ўргатгандир!

Абдуддоим Каҳел мақоласи.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 3 август 03-07/4702-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Улуғ бир ҳадиси шариф бор, бирорта одам ўша ҳадис ўз ичида илмий мўъжизалардан баъзисини сақлаб келаётганини билмаса ҳам керак. Бир илмий тадқиқотга кўзим тушди. давоми...

4973 18:32 / 24.08.2020
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3093 17:00 / 09.05.2021
Инсон танасидаги энг улкан илоҳий мўъжизалардан бири, бу ДНК дезоксирибонуклеин кислота ҳамда бетакрор бармоқ изларидир. Ер юзида яшайдиган жамики инсонларда давоми...

2862 18:00 / 08.06.2021
Айрим кишилар оғзидан нохуш ҳид келиб туришидан шикоят қилишади. Мутахассислар оғиз бўшлиғининг яллиғланиши, тишларнинг чириши, яхши ўрнатилмаган протезлар, давоми...

1372 15:35 / 28.11.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021