1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Абу Райҳон Берунийнинг XII асрга оид қўлёзмаси топилди

07:30 / 15.12.2024 1420 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан Абу Райҳон Берунийнинг “Ат-Тафҳим” асарининг тўққиз асрлик ва Абулқосим Фирдавсий қаламига мансуб “Шоҳнома” асарининг салкам олти асрлик қўлёзмалари топилди.

Бу ҳақда Куала-Лумпур шаҳрида “Россия – Ислом олами” стратегик қарашлар гуруҳи ташаббуси билан “Шаклланаётган кўпқутблилик даврида Россия ва Ислом олами муносабатлари” мавзусида халқаро анжуманда иштирок этиб қайтган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директор ўринбосари Фирдавс Ҳалимов маълум қилди.

– Биз Ўзбекистоннинг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Каромидин Гадоев билан Куала-Лумпурдаги Ислом цивилизацияси кутубхонасига бордик, – дейди Фирдавс Ҳалимов. – Бу ерда бевосита Ўзбекистон маданий меросига оид қўлёзмалар ҳам борлигига амин бўлдик. Қўлёзмалардан бири, аллома Абу Райҳон Беруний қаламига мансуб бўлган “Ат-Тафҳим“ асаридир. Форс тилидаги, само жисмларини ўрганиш масалаларига бағишланган бу асар 1197 йилда кўчирилган.

Иккинчи қўлёзма Абулқосим Фирдавсийнинг “Шоҳнома“ асарининг ўрта асрларда кўчирилган қўлёзмасидир. Қўлёзма настаълиқ хатида темурийлар китобат санъатига хос услубда кўчирилган бўлиб, ундан 29 та миниатюра ўрин олган. Ушбу миниатюраларда Камолиддин Беҳзод мактабига хос унсурлар кўзга ташланади.

Мазкур қўлёзмалар қаерда ва ким томонидан кўчирилгани ҳозирча номаълум. Маълум қилинишича, улар ўн йилча илгари Нидерландияда ўтказилган аукцион савдоси орқали сотиб олиниб, Малайзияга келтирилган.

Кутубхона раҳбарияти мазкур қўлёзмаларнинг нусхаларини Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази фондига топширишларини маълум қилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб дунёсидаги 420 миллион кишининг учдан бир қисми тўғри овқатланишдан маҳрум бўлиб, сўнгги 20 йил ичида араб мамлакатларида очликдан азият чекаётганлар сони 91,1 давоми...

1914 13:30 / 22.12.2021
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. Мамлакатимизда миллийдиний қадриятларимизни асрабавайлаш ва давоми...

2557 09:20 / 29.10.2018
Араб давлатларининг таълиммаданияти ва фан бўйича ташкилоти назорати остида 15 та араб давлатлари ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорлик юқори баҳоланди. Натижада давоми...

3605 15:30 / 15.12.2021
Кўринмас ёв ndash коронавирус бутун дунё аҳолисининг сабрини синовдан ўтказди. Бу вабо жаҳон халқларига жуда катта талафотлар етказди, башариятнинг силласини, давоми...

2725 13:40 / 16.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021