1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Умавийлар даври

17:14 / 05.05.2025 1648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи рошид халифалар давридан кейинги ҳолат ҳақида қуйидагиларни ёзади:

«Етакчиликнинг лаёқатли одамлардан лаёқатсиз одамларга ўтиши:

Аммо таассуфлар бўлсинким, башариятнинг бахтига қарши ушбу ўта оғир вазифа унга лаёқати йўқ, тайёр бўлмаган ва етилмаган, олдингилар ва ўзлари билан замондош бўлган кўпчилик ҳамда ота-боболари сингари диний ва ахлоқий тарбияни олмаган кимсаларнинг қўлларига ўтиб кетди. Уларни мусулмон умматини бошқаришга тайёр қиладиган, унга раҳбарлик қилишга қодир қиладиган Ислом таълимотлари уларда йўқ эди. Уларнинг бошлари ҳам, нафслари ҳам эски тарбиянинг қолдиқларидан тозаланмаган эди. Уларда Ислом йўлида жидди жаҳд қилишга етадиган даражада куч, диний ва дунёвий масалаларда ижтиҳод қилишга керак бўлган миқдорда илм ҳамда мусулмонларга халифалик қилиш либосини кийишга яраша қувват йўқ эди. Бу гап одил халифа Умар ибн Абдулазиздан бошқа Бани Умайя ва Бани Аббос халифаликларига ҳам тааллуқлидир».

Рошид халифалардан кейин етакчилик умавийларга ўтди. Улар 41-132 ҳижрий – 661-749 милодий йиллар давомида тўқсон бир йил етакчилик қилдилар.

Умавийларнинг даврида пасайиш бошланган бўлса ҳам, унча кўп бўлмаган. Уларнинг даврида молу мулкни ва жорияларни кўпайиши мулоҳаза қилинади.

Уларнинг даврида оламшумул фатҳлар бўлди. Ислом шарқда Хитойгача, ғарбда Андалусгача тарқалди.

Умавийларнинг даврида кўплаб қўриқ ерлар ўзлаштирилди, каналлар қазилди, шаҳарлар қурилди ва ободончилик ва тараққиёт юксалди. Уларнинг даври сиёсий ва фикрий ҳаракатларга тўлиқ бўлди. Рошид халифалар асридан кейинги энг яхши аср бўлди.   

Шу билан бирга умавийларнинг даврида оз бўлса ҳам тўғри йўлдан бурилиши ва аввалги савиядан пасайиш содир бўлди.

Пасайиш аввало икки нарсада одамлар унча сезмаган ҳолда намоён бўлди.

- Раҳбарлик халифаликдан подшоҳликка ўтди. Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу халифаликдан воз кечиб, Муовия розияллоҳу анҳу бошлиқ бўлганларида, ҳеч ким кейинчалик у кишининг ўрнига ўғли бўлишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Аммо шундай бўлди. Кейин эса давлат раҳбарлиги Бани Умайя қабиласининг одамлари қўлида қолди. Улар ўзларидан яхшисини давлат бошлиғи қиладиган бўлишди.

Рошид халифалар даврида эса мусулмон умматини яхшиси халифа бўлар эди.

- Мусулмон уммати аста-секин ҳокимларнинг фаолиятини текшириб бориш хусусиятини йўқотди.

Рошид халифалар даврида эса мусулмон уммати ҳокимларнинг фаолиятини диққат билан текшириб борар ва хато топса юзига айтар эди.

Вақт ўтиши билан яна баъзи бурилиш ва пасайишлар юз берди.

- Умавийлар ўзларининг сиёсий мухолифларига қарши куч ва қўполлик ишлатишни эп кўрдилар.

Рошид халифалар давриди бундай бўлмаган эди.

- Давлат мулкини беҳудага сарфлашни ўзларига эп кўрдилар. Одамларни ўзларига мойил қилиш учун ишлатдилар.

- Умавийларда араб миллатчилиги ҳам пайдо бўлди. Бу иш ҳам аввалги пасайиш омиллари каби ўзига хос муаммоларнинг келиб чиқишига сабаб бўлди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 30 ноябрь 03-07/9089-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дунё бўйлаб кунига ўртача ҳисобда бир ярим миллиарддан ортиқ финжон қаҳва истеъмол қилинар экан. Бу миқдор эса салкам уч юз минг Олимпия сузиш ҳавзасини тўлдириш давоми...

2611 11:40 / 11.09.2021
Ўрта аср Оврупосида полизлар мавжуд эди, аммо айнан мусулмонлар боғларни хордиқ чиқариш ва осойишталик маскани сифатида қабул қилганлар. Ва бундай турдаги илк давоми...

2296 11:37 / 13.07.2020
Дунёга машҳур аллома Абу Райҳон Беруний раҳматуллоҳи алайҳининг турли аниқ тажрибавий илмлар бўйича ёзган китобларидан қирқ бештаси фалакиёт илмига давоми...

2959 11:30 / 22.03.2022
Таниқли сиёсатчи ва ёзувчи Буюк Британиядаги машҳур шахслардан бири бўлмиш Лорд Ҳедли Ал Форуқ Жорж Аллансон 1855 йилда туғилган. 1877 йилда Кембриж дорилфунини давоми...

3455 14:00 / 28.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021