1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Машаққат пайтида айтиладиган дуо

10:23 / 12.05.2025 1422 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмо бинти Умайс розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Қийинчилик пайтларида ёки машаққатда айтиладиган калималарни сенга ўргатмайми?

اللهُ، اللهُ رَبِّي لاَ أُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا

«Аллоҳу Аллоҳу роббий, ла ушрику биҳи шай`а», деб айт», дедилар».

Маъноси: Аллоҳ, раббим Аллоҳ. Унга бирор нарсани шерик қилмайман.) Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намоз сўнгида ушбу калималарни айтиб, паноҳ тилар эдилар давоми...

1491 09:35 / 25.03.2025
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

3765 08:39 / 15.12.2018
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади У кишига касаллик етганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1468 09:01 / 18.06.2025
1. Мавзуни такрорлашдан олдин қуйидаги дуони ўқинг .Аллоҳумма, инний ас`алука фаҳман набиййийн, ва ҳифзал мурсалийнал муқорробийн. Аллоҳуммажъал алсинатанаа давоми...

4949 22:00 / 25.10.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021