Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қалбида марази борлар | Қуръони Карим дарслари (152-дарс)

19:00 / 12.05.2025 2294 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло:

«У сенга китобни нозил қилган Зотдир. Унда муҳкам оятлар ҳам бор – улар китобнинг аслидир – ва қолганлари муташобиҳлардир. Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвийл қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир. Унинг таъвийлини Аллоҳдан ўзга билмас. Илмда мустаҳкам бўлганлар эса: «Унга иймон келтирдик, барчаси Роббимиз ҳузуридандир», дерлар. Ва фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар», деган («Оли Имрон» сураси, 7-оят).

Ушбу ояти каримада Қуръони Каримнинг оятлари иккига – муҳкам ва муташобиҳга бўлиниши ҳақида сўз кетмоқда. «Муҳкам» сўзи «маҳкам», «очиқ-ойдин», «бошқа ёққа буриб бўлмайдиган» деган маъноларни англатади.

«Муташобиҳ» сўзи эса «ўхшаш», «бирини биридан ажратиш қийин», «бир неча маъноларни англатадиган», деган маъноларни билдиради. Қуръони Карим оятлари ҳам муҳкам ва муташобиҳга бўлинади. Бунинг ўзи алоҳида бир илм бўлиб, уни Қуръон илмлари фани бўйича мутахассис уламолар махсус ўрганадилар. Биз ўрганаётган ояти карима худди шу мавзуда сўз юритмоқда. Юқорида зикр қилинган сифатларга эга бўлган Аллоҳ бу ояти кариманинг аввалида:

«У сенга китобни нозил қилган Зотдир», деб Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилмоқда.

Китобдан мурод – Қуръони Карим.

«Унда муҳкам оятлар ҳам бор – улар китобнинг аслидир – ва қолганлари муташобиҳлардир».

Қуръони Каримда келган муҳкам – ойдин оятларнинг маънолари равшан, тушунилиши ҳам осон. «Улар Китобнинг аслидир», яъни ўша муҳкам оятлар Қуръоннинг аслини ташкил қиладилар.

Шу билан бирга, Аллоҳ ирода қилган ҳикмат учун Қуръонда муташобиҳ – бир-бирига ўхшаш маъноларни билдирадиган, турлича маънога буриш мумкин бўлган оятлар ҳам бор.

Лекин булар жуда ҳам оз бўлиб, кишиларнинг иймонини синашга хизмат қиладилар.

«Аммо қалбларида оғиш бор кимсалар фитна мақсадида ва уни таъвийл қилиш мақсадида ундан муташобиҳ бўлганига осилиб оладир».

Демак, муташобиҳ оятлар аслида эътиқоди бузуқ кишиларни фош қилишда иш берар экан. Қалбида марази бор кишилар ақийда ва шариатнинг нозик усулларини очиқ-ойдин баён қилиб берган муҳкам оятларни бир четга суриб қўйиб, фитна қўзиш, таъвил қилиш мақсадида ғойибдан эшитиш орқали собит бўладиган хабарларга, турли маъноларга далолат қиладиган муташобиҳ оятларга эргашар эканлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

«Қуръон фазилатлари» китоби асосида тайёрланди.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаЮқорида 91 дарсимизда .муҳкам, ва .муташобиҳ, сўзлари Қуръони Каримнинг бир неча оятларида ўзининг луғатдаги маъноларини ифода қилган ҳолда келгани давоми...

6165 13:00 / 30.06.2020
Сендан илгари ҳеч бир расул ва набий юбормадикки, у бир нарсани таманний қилганида, шайтон унинг таманнийсига шубҳа ташламаган бўлса. Бас, Аллоҳ шайтон давоми...

5753 05:00 / 23.01.2017
83. Мусога ўз қавмидан баъзи зурриётларгина Фиръавн ва амалдорзодагонларининг фитна қилмоқларидан қўрққан ҳолларида иймон келтирдилар, холос. Албатта, Фиръавн ер давоми...

5979 05:00 / 23.01.2017
тўртинчи мақола.Ундан бошқа Қуръондан саҳифалар ва мусҳафларга ёзилган барча нарсани куйдиришга амр қилди,.Чунки кўпчилик ўз ижтиҳоди билан ўзи учун мусҳафлар давоми...

5801 20:05 / 26.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021