Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръон мўминлар учун шифодир | Қуръони Карим дарслари (161-дарс)

19:00 / 14.07.2025 1810 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Исро сурасида шундай марҳамат қилади:

«Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз ва (у) золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас», деган (82-оят).

Дарҳақиқат, Қуръони Карим шифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақидавий хасталикларни даволайди.

Қуръони Карим қалблардаги турли иллатларнинг – ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир.

Қуръони Карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий, сиёсий ва бошқа касалликларга шифо бўлади.

Турли дардларга даво бўлувчи бу шифони борлиққа нозил қилган Зот борлиқни ўзи яратган ва унга қандай шифо кераклигини ҳам яхши билади.

Бу дунё турли моддий ва маънавий касалликларга тўлиб-тошган касалхона бўлса, ўша касалхонанинг бош табиби ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳаммабоп давони Аллоҳ таолонинг Ўзи нозил қилгандир.

Шунингдек, Қуръони Карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада – шахсий, ақидавий, оилавий, ижтимоий, халқаро, сиёсий, иқтисодий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар.

Қуръони Каримнинг мазкур шифоларидан даво олиш учун, у орқали мазкур шомил раҳматга ноил бўлиш учун инсон мўмин бўлиши керак. Мўмин бўлмаган одам бу нарсалардан маҳрумдир.

«…ва (у) золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас».

Золимлар – соф фитратга зулм қилиб, иймон ўрнига куфр келтирганлар. Улар иймонга чақирувчи Қуръон оятларига иймон келтирмаганлари ва амал қилмаганлари учун гуноҳлари, зиёнлари зиёда бўлиб бораверади. Ундай инсон шифодан ва раҳматдан бенасиб бўлади. У доимо зиён устига зиён кўриб бораверади.

Аллоҳ таоло яна:

«Айт: «Агар инсу жинлар ушбу Қуръонга ўхшаш нарса келтириш учун тўплансалар ҳам унга ўхшашини келтира олмаслар, гарчи баъзилари баъзиларига ёрдамчи бўлсалар ҳам», деган («Исро» сураси, 88-оят).

Барча инсонларга ҳам, жинларга ҳам жуда оз илм берилгандир. Ҳатто улар руҳ ҳақида ҳеч нарса била олмай, ҳайрондир. Модомики шундай экан, ҳаммалари бир бўлиб, ўзаро ёрдамлашиб ҳаракат қилсалар ҳам, Қуръонга ўхшаш нарса келтира олмайдилар. Қуръон сўзлари каби сўзлар туза олмайдилар. Қуръон жумлалари каби жумлалар топа олмайдилар.

Лекин Қуръони Каримнинг мўъжизакорлиги фақат сўз, жумла, балоғат-фасоҳат ёки услуб жиҳатидан эмас, балки инсониятнинг барча мушкулотларини ҳал қилишида, унга икки дунё саодатини ато этувчи мукаммал ва абадий, ҳар замон ва ҳар маконга мос дастур тақдим қилишида ҳамдир.

Бундай илоҳий дастурни ҳеч ким, ҳатто дунёдаги барча инсонларга барча жинлар қўшилиб, бир-бирларига ёрдам бериб, уринганларида ҳам ярата олмайдилар.

Улар Қуръонга ўхшаш нарса келтириш у ёқда турсин, шу бор Қуръонни тўғри англашга ҳам ожизлик қиладилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 30-жузи

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади .Ёки худди қаърсиз денгиздаги зулматларга ўхшар. Унинг устидан мавж қоплагандир, умавжнинг давоми...

6586 15:00 / 07.08.2019
Қуръонни маҳкам ушлаш, унга қаттиқ амал қилиш саодат йўлидир Саодатнинг Қуръонга қаттиқ амал қилишга боғлиқлиги Қуръон қандай қилиб саодатни юзага чиқаришини, давоми...

6254 05:00 / 23.01.2017
Аллоҳ таолонинг охирги ва абадий дастури Қуръони Карим одамларни ҳаётнинг барча соҳаларида энг тўғри йўлга ҳидоят қилди.Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат давоми...

4686 02:12 / 28.04.2018
40. Албатта, оятларимизни ёлғонга чиқарганлар ва улардан кибр қилганларга осмон эшиклари очилмас ва улар туя игна тешигидан ўтмагунча жаннатга кирмаслар. давоми...

7241 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021