Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Неча фоизимиз Қуръон тиловатини биламиз? | Қуръони Карим дарслари (184-дарс)

19:00 / 05 январь 1255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон – илоҳий дастур, икки дунё саодатининг калити. Қуръон тиловат қилиш, ўрганиш ва амал қилиш учун Аллоҳ томонидан юборилган. Уни тиловат қилиш ва ўрганиш инсонни юксак даражаларга эриштиради.

Қуръонга амал қилиш инсонни улуғ мартабаларга етказади.

Бас, шундай экан, Қуръон тиловат қилмайдиган мусулмон бўлиши мумкинми?

Энди инсоф билан айтайлик, ичимиздан неча фоизимиз Қуръон ҳарфларини таниймиз?

Неча фоизимиз Қуръон тиловатини биламиз?

Неча киши Қуръонни аввалидан охиригача тўғри тиловат қила олади?

Неча киши Қуръоннинг маъноларини, ҳукмларини дарс қилиб ўқиган ёки ўқимоқда?

Ушбу саволларга жавобимизга қараб, ўзимизнинг қандай мусулмон эканимизни билиб олишимиз мумкин.

Нима учун Қуръон ўқимаймиз, уни ўрганмаймиз?

Нима учун устимизга сакийна – хотиржамлик тушишини хоҳламаймиз?

Нима учун ўзимизни Аллоҳнинг раҳмати ўраб олишини истамаймиз?

Нима учун бизни фаришталар қуршаб олишини хоҳламаймиз?

Нима учун Аллоҳ бизни ўзига муқарраб зотлар билан бир қаторда зикр қилишини истамаймиз?

Бу аҳволимиз ўта ачинарли ҳолдир.

Мусулмонман, деган ҳар бир кишига Қуръон тиловат қилиш, уни ўрганиш фарз эканини тўлиқ тушуниб етишимиз керак.

Ҳар бир мусулмон ўзининг илоҳий дастурини ўқиб-ўрганиши лозим.

Бу ишда масжидлардан кенг фойдаланиш керак. Зотан, масжиднинг бош вазифаларидан бири ҳам шу!

Ҳадиси шарифда масжидда тўпланиб, Қуръон тиловат қилиб, уни ўрганётган қавм ҳақида сўз кетмоқда.

Авваллари алоҳида дарсхоналар, мадрасалар бўлмаган. Ҳамма илм дарслари масжидда амалга оширилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Қуръони Каримни саҳобаларга масжидда ўтириб, ўргатганлар. Кейинги авлодлар ҳам шундай қилганлар.

Ҳозирда ҳам мусулмон ўлкаларда Қуръон таълими асосан масжидларда олиб борилади. Агар шундай қилсак, Аллоҳ хоҳласа, аста-секин диний саводсизликка барҳам беришимиз мумкин бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُقَالُ لِصَاحِبِ الْقُرْآنِ اقْرَأْ وَارْتَقِ وَرَتِّلْ كَمَا كُنْتَ تُرَتِّلُ فِي الدُّنْيَا، فَإِنَّ مَنْزِلَتَكَ عِنْدَ آخِرِ آيَةٍ تَقْرَأُهَا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер. Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир», дейилади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ деган.

Бу ҳадиси шарифда васф қилинаётган кўриниш қиёмат куни жаннатда бўлади. Бу дунёда Қуръон ўқиган одам жаннатга кирган. Энди унга жаннат мартабаларидан ўзига яраша мартаба бериш керак. Ана шунда:

«Қуръон соҳибига: «Қироат қилиб кўтарилавер», дейилади. Яъни, жаннат ишларини юритиб турган фаришталар Қуръон соҳибига жаннат мартабалари зинасини кўрсатиб, «Қироат қилиб кўтарилавер»,

«Дунёда қандоқ тартил қилган бўлсанг, худди шундай тартил қил. Албатта, сенинг манзилинг охирги қироат қилган оятинг даражасидадир», дейдилар.

Қуръони Каримни тартил қилиш секин, шошилмай, дона-дона қилиб қироат қилишдир. Демак, Қуръон соҳиби бу дунёда Қуръони Каримни қандай ўқиган бўлса, ўшандай ўқиб, мартаба зинасидан кўтарилиб бораверади. Агар у Қуръони Каримни тўлиқ ёдлаган бўлса, мартаба зинасининг энг юқори чўққисига чиқади. Озроқ ўқиган бўлса, мартабаси ҳам озроқ бўлади. Хуллас, унинг манзили зина бўйлаб кўтарилаётиб, охирги ўқиган ояти тугаган жойда бўлади.

Бас, шундай экан, жаннатдаги мартабамизнинг баланд бўлиши учун ҳаракат қилайлик.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 30-жуз

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 23 январдаги 03-07/362-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад алайҳиссалом фасоҳат ва балоғатда инсоният тарихидаги энг етук шахс бўлсаларда, у кишидан содир бўлган гапларнинг бирортаси Қуръони карим услубига яқин давоми...

7885 15:10 / 07.01.2019
Қуръон ndash илоҳий дастур, икки дунё саодатининг калити. Қуръон тиловат қилиш, ўрганиш ва амал қилиш учун Аллоҳ томонидан юборилган. Уни тиловат қилиш ва ўрганиш давоми...

1255 19:00 / 05 январь
Халаф уламолар мазҳабига кўраиккинчи мақола 2. Аллоҳнинг юзи ndash зоти.Юз жонзотлардаги маълум аъзо бўлиб, у оғиз, бурун ва икки кўзни ўз ичига олгандир. Албатта, давоми...

5404 13:04 / 03.11.2020
Қуръони Каримни араб ҳарфлардан бошқа алифбода ёзиш ҳақидаМазкур мусҳаф Абу Бакр розиллоҳу анҳунинг вафотларидан кейин Халифа Умар розияллоҳу анҳунинг давоми...

5149 12:30 / 17.11.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021