1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар

15:29 / 15.07.2025 1454 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قَالَ ابْنُ عُمَرَ رَضِي اللهُ عَنْهُ: نَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ مَطْعَمَيْنِ: عَنِ الْجُلُوسِ عَلَى مَائِدَةٍ يُشْرَبُ عَلَيْهَا الْخَمْرُ، وَعَنِ الْأَكْلِ وَهُوَ مُنْبَطِحٌ عَلَى بَطْنِهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Ибн Умар розияллоҳу анҳу:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки (хил) таомланишдан қайтардилар: хамр ичилаётган дастурхонда ўтиришдан ва юзтубан ётиб ейишдан», деди».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Мусулмон одамнинг ҳаром нарса тановул қилинаётган дастурхонда ўтириши мутлақо мумкин эмас. Чунки у ерда ўтиришнинг ўзи, агар ўзи тановул қилмаса ҳам, ўша ҳаром ишга розилик аломати ҳисобланади. Ёмон ишга рози бўлишнинг ўзи ёмондир. Мусулмон кишининг ундай жойда рози бўлиб ўтириши эмас, унга қарши бўлиши матлубдир.

Юзтубан ётиб олиб, таом тановул қилиш эса ўтакетган беодобликдир. Шу билан бирга, бу соғлик учун ҳам зарарлидир.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الشُّرْبِ قَائِمًا، فَقِيلَ: الْأَكْلُ؟ قَالَ: ذَاكَ أَشَدُّ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَمُسْلِمٌ وَلَفْظُهُ: ذَاكَ أَشَرُّ أَوْ أَخْبَثُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб ичишдан қайтардилар. Шунда:

«Ейиш-чи?» дейилди.

«У яна ҳам оғирроқ», дедилар».

Термизий ва Муслим ривоят қилганлар. Муслимнинг лафзида:

«У яна ҳам ёмонроқ ёки чиркинроқ», дейилган.

Демак, тик туриб таом ёки ичимлик тановул қилиш жоиз эмас. Чунки тик турганда одам тўлиқ роҳат ҳолида бўлмайди. Шунинг учун егани ва ичгани ҳам яхшироқ фойда бермайди. Бунинг устига, тик туриб еб-ичганда овқатлар тўкилиши, исроф бўлиши ҳам бор.

Агар мутахассислар бу ҳолатни яхшилаб ўргансалар, албатта, бошқа зарарлари ҳам чиқиши турган гап. Умуман, Ислом маданиятида ўзини билган одам тик туриб на таом ейди, на ичимлик тановул қилади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Лайло бинти Қониф асСақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Кулсум давоми...

1519 14:31 / 22.09.2024
. . ,. Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинг,, дедим. .Одамларнинг йўлидаги озор давоми...

4161 12:00 / 04.12.2018
r . . Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим давоми...

1404 15:17 / 13.06.2025
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши жуда кўп таом ер эди. У мусулмон бўлди ва оз таом ейдиган бўлиб қолди. Бу Набий давоми...

1065 11:23 / 19.09.2025
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021