1447 йил 25 зулҳижжа | 2026 йил 11 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уйга кираётганда ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилиш

11:59 / 04.08.2025 1146 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидагиларни эшитдим:

«Ким уйига кираётганида ва таом пайтида Аллоҳни зикр қилса, шайтон шерикларига: «Сизларга ётоқ ҳам, овқат ҳам йўқ», деб айтади. Ким уйига кираётиб, Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Ётоқларингизга етишдингиз», дейди. Таом пайтида ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, шайтон шерикларига: «Овқатга ҳам, ётоққа ҳам етишдингиз», дейди».

Имом Муслим ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Қиёмат куни инсонларнинг энг бўйни узуни муаззинлардир,, деганларини давоми...

4287 12:05 / 18.11.2019
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта, мен Сендан бир фақирликдан, давоми...

1109 08:21 / 03 февраль
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

3769 08:39 / 15.12.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси уйғониб қолсалар, ўн марта такбир, ўн марта таҳмид, ўн марта .субҳанналлоҳи давоми...

2836 11:36 / 12.06.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151294 14:35 / 11.08.2021